Аёллар ёшлигида бахтиёр ўтган дамлари бўйича эркакларни ортда қолдиришса ҳам, ёшлари ўтгани сайин эркакларга нисбатан бахтсизроқ бўлиб қолишади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай анъана шуниси билан характерлики, аёллар эркакларга нисбатан ўз олдиларига қўйган мақсадларига камдан-кам эришадилар. Тадқиқотчилар бир неча ўн йил ичида жамоатчилик фикри сўровларидан фойдаланишди. Бундай кўзланган мақсад инсонни ўз ҳаётидан умумий қониқиш ҳосил қилишида ўзини бағишлашнинг ролини аниқлаш эди. Турли демографик ва ижтимоий гуруҳларга мансуб ҳар хил одамларнинг муваффақиятга эришишга интилиш даражаси турличадир, дейди тадқиқотчилар. Ирқи, ёши ва маълумот даражаси каби демографик характеристикаларни ҳисобга олган ҳолда олимлар шундай хулосага келишди: аёллар эркакларга қараганда ёшлигида кўпроқ бахтиёрдирлар.
Аммо ёши улғайиши билан вазият ўзгаради. 48 ёшларга бориб, кўпчилик эркаклар аёлларга нисбатан ўзларининг ҳаётдан кўпроқ қониқиш ҳосил қилишаётганини ҳис этишади. Инсон бахти даражасини белгиловчи бу икки жинсий тафовут икки муҳим аспект – оила ва молиявий аҳвол билан шартланади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, нисбатан каттароқ ёшда ўзини тўлиқ сафарбар этган эркаклар оилавий ва молиявий вазиятда аёлларга нисбатан ўзини кўпроқ бахтли деб билишади. Маълумотларга кўра, севгида ҳаётий мақсадлар эркак ва аёлларда унчалик фарқ қилмайди. Ҳар икки жинсда ҳам ўнта сўралганлардан тўққизтаси бахтли оилавий ҳаётни орзу қилишларини билдиришган. Экспертларнинг аниқлашларича, эркакларда энг аянчли давр ёшлик (25-30) ҳисобланади.
Бу даврда ёш киши ёки ёлғиз бўлади, ёки ҳаётий ташвишларга тўла бўлади. Ëш эркаклар ёш аёлларга қараганда ўз молиявий вазиятидан иши ёмон кечаётгани учун эмас, кўпроқ маблағ топиш иштиёқида ёниши ва пул етишмаслигини кўпроқ бошидан кечираётгани учун изтироб чекадилар. Айниқса бу ёшда улар оилали бўлсалар, ташвиш ва изтироблари икки баробарга кўпаяди. Ëш уйланган киши, оиласини таъминлаши, турли муаммоларни ҳал қилиши, оилавий ҳаётга ва етишмовчиликларга кўникиши учун анча қийналишига тўғри келади. Бу ҳолат аста-секин ўтиб кетади. Йигит оилани бошқаришни ҳам, таъминлашни ҳам ўрганиб олади. Маълум бир вақтдан кейин ўз бизнесини ҳам йўлга қўйиб олади. Бироқ унгача вақт керак. Балки шунинг учун ҳам кўпгина ёш кишилар бу ёшларда ўзларини тўлиқ бахтли ҳис қила олмасалар керак. Аммо вақт ўтиши билан эркаклар ҳаётида севги бобида ҳам, пул масаласида ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй беради.
34 ёшда эркаклар аёлларга қараганда тезроқ оила қуришга ошиқишади. Бундай эркаклар ўз молиявий аҳволидан кўпроқ қониқиш ҳосил қила бошлайдилар. Кучли жинс вакиллари энди шаҳар чеккасидан ҳовли-жой ёки автомобиль каби қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш ҳақида ўйлай бошлашади.
Хўш, аёлларнинг ёши ўтгани сари ўзларини бахтли ҳис қилмасликларига сабаб нима? Бунинг сабаблари ҳар бир аёлда турлича бўлади. Бироқ уларни умумлаштирувчи бир сабаб бор. Улар ёши ўтаётганини қабул қила олмайдилар. Аёл киши ҳар доим гўзал, тароватли ва ёш бўлиб қолишни истайди. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Бироқ қандай ҳолатда бўлмасин, киши ҳам қалбини ҳам гўзаллигини сақлашга интилиши лозим. Бу сизни ҳам атрофдагиларни ҳам хурсанд қилади.