Ассалому алайкум. Биз телевизордаги рекламаларни ёқтирмаймиз-у, лекин реклама қилишган пасталарини сотиб олишга қизиқамиз. Афсуски, рекламада ваъда қилишган мўъжизаларининг ҳеч бири ҳақиқат эмас. «Тишларингиз икки кунда оқаради», бу каби кенг тарқалган реклама қилиш усули ҳаммани бирдай қизиқтириб қўяди. Ахир ким ҳам тишларининг оппоқ бўлишини истамайди. Маҳсулот ишлаб чиқарадиганлар ўз ваъдаларининг устидан чиқишади. Улар тиш пастасига абразив-тишларни механик тарзда тозалайдиган воситаларни қўшишади. Бундай воситалардан баъзилари эса кучли тозалаш ҳусусиятига эга. Мутаҳассислар эса фақат идишида абразифлиги RDA бўлган пасталарни сотиб олишни маслаҳат беради. Нозик тишлар учун эса индекс абразивлиги 75дан ошмаган пастани сотиб олиш керак.
Индекси 200 бўлган тиш пасталарини эса ҳафтада бир-икки марта ишлатиш керак. Бундай тиш пасталарида оқартирадиган воситалар пероксид водород, пероксид карбамид мавжуд бўлади. Бу тиш пастасини фақат врач тавсияси билангина ишлатиш мумкин. Ҳар доим ҳам реклама қилинаётган пасталар яхши бўлавермайди. Тиш пасталарида умуман шакар ёки бошқа углеводлар бўлмаслиги керак. Баъзилар тиш пастасидан кўра гель яхшироқ деб ҳисоблашади, аслида улар орасида фарқ йўқ. Гелли пасталар одатдаги пасталардан фақат ташқи кўриниши билан фарқ қилади. Гелли пасталар таркибига пастага оқ ранг берадиган карбонат кальций, диоксид титан каби моддалар бўлмайди. Оғиз бўшлиғидаги ҳамма микробларни ўлдириш керак, деган фикр нотўғри. Таркибида триклозан ёки хлоргексидин бўлган тиш пастасини тинимсиз 2-4 ҳафта давомида ишлатиш ярамайди.
Чунки улар оғиз бўшлиғининг табиий микрофлорасини бузиб, зарарли бактериялар билан бирга фойдалиларини ҳам йўқ қилади.
Тиш пастаси ўрнига асал ишлатиш мумкинми? Охирги вақтларда дўкон расталарида фойдали ҳусусиятларга эга бўлган аралашмалар солинган тиш пасталари кўпайиб қолди. Агар таркибига шалфей ёки ромашга киритилган бўлса, асал ҳам фойдали-ку? Нега асал ишлатилмайди? Стоматологларнинг таъкидлашича асал оғиз бўшлиғида бактерияларни кўпайтириш ҳусусиятига эга. Асалли деб ёзилган тиш пасталарининг таркибига аслида асал таъмини ва ҳидини берадиган ароматизаторлар қўшилган бўлади. Биз эса уни фойдали деб қабул қилиб ишлатаверамиз. Баъзилар тиш порошоги, пастасидан кўра яхшироқ деб ҳисоблашади.
Тиш пастасини махсус идиш ёки тюбикдан ишлатиш, гигиенага мос келади. Тиш порошогининг оғзини очганингиздан сўнг икки-уч кун ўтиб ундаги микроб частотаси бузилади. Ундан ташқари тиш порошокларида абразивлик кучли бўлиб, уни ҳар доим ҳам ишлатиб бўлмайди. Айниқса тиш порошокларидан болалар ва тишлари ва милклари нозик бўлган кишилар ишлатмаслиги керак. Акс ҳолда тишлар сал нарсага таъсирчан бўлиб қолади. Тишларингизда карашлар бўлса таркибида монофторфосфат натрий, фторид натрий, глицерофосфат кальций, аминофторидлар, ксилитол бўлган тиш пастасини танлаш керак. Сарғайган таъсирчан тишлар учун эса таркибида пирофосфат ва ферментлар бўлган тиш пастасини танлаган маъқул.