3:11

Тушкунликни қандай аниқлаш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум ота-оналар. Фарзанддаги тушкун ҳолат яширин, хавфли ва мураккаб бўлади. Бу ҳолатни аниқлаб олиш осон эмас. Бола тушкун ҳолатда бўлса ҳам ўзини аввалгидек тутаверади. Кулиши, аввалгидек гаплашиши мумкин. Шунинг учун ҳам ота-оналар уларнинг ишлари жойида деб ўйлашади. Тушкунликнинг дастлабки босқичида ўсмир ўзини аввалгидек тутса ҳам, унинг ҳиссиётларида қалбида ўзгаришлар бўлади. Бу босқичда фарзандингизда тушкунлик борлигини фақат унинг фикрларини билибгина аниқлашингиз мумкин. Ўрта босқичида эса унга ёқмайдиган, уни қийнайдиган масалалар ҳақида гап кетганида унинг гап-сўзларида ҳиссиёт аралашган бўлади. Бундай ҳолатда ота-оналар нима қилишлари керак? Ўсмир фарзандидаги тушкунликка ёрдам бериши учун ота-оналарга қандай ёрдам бериш керак?

Фарзанди ўсмир ёшига кирган ота-оналар ўсмир фарзандини кўпроқ кузатиши керак. Унда тушкунлик бор-йўқлигини билиш учун ота-она ўсмирларда тушкунлик қандай кечишини яхши билиши, бу ёшдаги тушкунликнинг ҳамма белгиларини ипидан игнасигача ўрганиб олишлари керак. Чунки баъзи белгилар ҳақиқий тушкунликка кирмаслиги ҳам мумкин. Ҳақиқий тушкунлик – биокимёвий, неврогормонал жараётн бўлади. Одатда у ўсмир фарзанд организмида жуда секинлик билан ўсиб боради. Бу ҳолат бир ҳафтадан бир неча ойларга чўзилади. Ўсмирлардаги тушкунликнинг белгилари ҳам худди катталардаги каби бўлиши мумкин. Уларда ҳам ожизлик, хафалик, уйқунинг бузилиши, иштаҳанинг йўқлиги каби белгилар кузатилади. Тушкун ҳолатларда уларда қуйидаги белгилар кузатилади.

Эътиборнинг ёмонлашуви. Тушкунликнинг дастлабки босқичларида ўсмирлар бирор бир нарсага диққат қаратишга қийналиб қолишади. Ўсмир ўзининг диққатини ўша нарсага йўналтиролмай қолади. Натижада эса уй ишларини қилолмай, ўз-ўзини айблайди.

Ҳаёлпараст бўлиб қолади. Диққат қилиш ёмонлашгач, бола осонгина ҳаёлга бериладиган бўлиб қолади ва дарсдаги темаларни ҳам эшитмайди. Лекин кўпинча бу ҳаёлпарастликни биз катталар ўқитувчига бўлган ҳурматсизлик ёки дангасалик деб ҳисоблаймиз.

Ëмон баҳолар. Диққатнинг ёмонлашуви, ҳаёлпарастлик баҳоларнинг ҳам пасайишига олиб келади. Лекин баҳоларнинг пасайиши жуда секинлик билан кечгани учун бу белгини кўрмай қолиш ҳам мумкин.

Қайғули. Ўсмир фарзанд тез- тез ҳаёлга чўмадиган бўлиб қолгани учун сиқиладиган бўлиб қолади. Агар қайғули пайт узоқ давом этмаса бу улар учун табиий ҳолат. Бироқ қайғу узоқ давом этса масалан, икки уч соат ёки бир кун давом этса боланинг ҳаётида нимадир бўлганини билиш мумкин. Бундай ҳолатда фарзанд ўз хонасига қамалиб олиб, ҳаёл суриб ётади ёки мусиқа тинглайди. Аввал уни қизиқитирган, спорт, машина ва бошқа мавзулар унинг учун қизиқарсиз бўлиб қолади. Ўсмирга бу пайтда ёрдам берилмаса, унинг ўзи қандайдир бир йўллар билан бу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Энг ёмони бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг нотўғри йўлини танлашидир. Шунинг учун ҳам ота-оналар ўз фарзандларини кузатишлари ва уларга ёрдам беришлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top