3:13

Ўзингизга ташхис қўйинг 4 қисм

MP3

Кишининг тирноқлари нималарни сўзлайди? Қўлдаги тирноқларнинг аҳволи организм фаолиятидаги нуқсонларни кўрсатиши мумкин. Бугунги кунда маникюр ёрдамида тирноқдаги ҳар қандай ташқи муаммони бартараф этиш мумкин. Бироқ касалини яширсанг, истимаси ошкор қилади деганларидек, баъзида тирноқлар ҳам соғлиғимиз ёмонлашганидан дарак беради. Организм нормал фаолият юритишини тирноқдаги чуқурчалар англатади. Агарда улар йўқ, ёки жуда ҳам кичкина бўлса, тирниқлар қалинлашса, у ҳолда организмда қон айланиши, юрак фаолияти билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, юрак неврози ҳам бўлиш мумкин. Тирноқ чуқурчасининг жуда катта бўлиши юракнинг қаттиқ уриши, тахикардияга мойиллиги борлигини англатади. Агарда чуқурча тирноқдан ётиқ чизиқ бўлиб ажралган бўлса, диабетдан гумон қилиш мумкин.

Бўғим ревматизми ёки псориазда тирноқлар устида нуқтадек чуқурчалар пайдо бўлади. Ревматизмнинг яна бир белгиси тирноқдаги тарам – тарам чизиқлардир. Бўртиб чиққан тирноқлар юрак, ўпка, қалқонсимон без ёки ичак хасталиклари тўғрисида сўзласа, ичига ботган тирноқлар наслий ичкиликбозлик касаллигига мойиллик борлигидан гувоҳлик беради. Тирноқларни тишлаш, гастрит, невроз, шунингдек аёлларда жинсий дисфункция белгиси ҳисобланади. Қисқа текис тирноқлар юрак органик касалликлари, узун тирноқлар эса қандли диабети бор кишиларга ҳосдир. Осонгина синадиган, майдаланадиган, қораядиган тирноқлар организмнинг замбуруғ ва бактериялар билан зарарланганидан хабар беради. Шунингдек, мўрт тирноқлар организмга минерал моддаларнинг етишмаслигидан далолатдир.

Лимфа тугунлари тизими, жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари белгисини тирноқлардаги доимий тарзда турадиган оқ доғлар англатади. Худди шу белгилар маргимушдан зарарланганда ҳам намоён бўлади. Аксар одамлар оқ доғлар организмга темир ва рух моддалари етишмаслиги натижасида пайдо бўлади, деб ўйлашади. Оқарган тирноқлар камқонлик белгиси ҳисобланса, ҳаддан зиёд пушти ранг гипертоникларга хос. Кўк тусдаги тирноқлар юрак хасталиги, сарғайгани эса жигар ва ўт пуфаги касалликларидан сўзлайди.

Ажинларнинг ҳам инсон организмидаги ўзгаришлардан хабари борми? Албатта бор. Одатда ҳаммамиз ажинларни қариликнинг белгиси, деб ҳисоблаймиз. Юзда пайдо бўлган чуқур бурушиқлар баъзан соғлиқ яхшилигида йўқолиб кетади.

Қулоқ олди чаккаларида узунасига ажинлар тушгани овқат ҳазм қилиш тизимида ортиқча оғирлик борлигидан, моддалар ва суюқликлар овқат ҳазм қилиш трактига яхши сўрилмаётганидан дарак беради. Пешонадаги кўндаланг қисқа ажинлар асаб тизими кучсизлигини, депрессия ва неврозга мойиллик борлигини билдиради. Ëноқлардан ияк томонга тик равишда ажинлар тушса, асосий эътиборнгизни ошқозон ости безининг ҳолатига қаратинг. Ажинларнинг лунж бўйлаб пайдо бўлиши оёқларда қон айланиши бузилиши ёки гипертонияга мойиллик борлигидан гувоҳлик беради. Юракдаги муаммолар ҳақида юқори қовоқдаги қатламлар сўзлайди. Шундай экан, юзда юрак касаллиги бўлган ажинларга кўзингиз тушса, дарҳол кардиологга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top