3:15

Тил ҳақида

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сиз, азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар,

Бугунги эшиттиришимизда ҳам сизлар билан тил ҳақида суҳбат қилмоқчимиз. Муқаддас Китобдаги Ёқуб мактубининг 3 бобида шу ҳақида батафсил ёзиб қўйилган. Тилни от оғзидаги жиловга ўхшатишимиз мумкин. Жиловнинг размери унчалик катта эмас, лекин шунга қарамай, бутун бошли отни қаерга қараб юришини бутунлай бошқара олади.

Бу ҳақида Ёқуб мактубининг 3 боби 3 оятидан ўқиб оласиз.Тилни яна катта бир кеманинг рулига ҳам ўхшатишимиз мумкин. Кема рулнинг размеридан бир неча юз баробар катта, лекин кема ана шу кичик рулга бутунлай бўйсинади. Қайси тарафга қараб бурса, шу тарафга қараб юради.

Бу ҳақида яна шу мактубнинг 3 боби 4 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. Бундан ташқари, Ёқуб ўз мактубида тилни яна оловга ўхшатади. Бир оғиз гап билан одамларнинг кайфиятини тушуриш мумкин. Ҳатто одамларни ўлимгача олиб бориш мумкин. Озгина ёнғин бутун бошли уйни бир зумда ёндириб кулга айланитрганидай, бир оғиз айтилган ножўя гап билан одамларни кўнглини вайрон қилиш ҳам мумкин экан.

Бу ҳақида шу мактубнинг 3 боби 6 оятида ёзиб қўйилган. Тилни яна ёввойи ҳайвонга ҳам ўхшатса бўлади, агар уни кимдир ўргатмаса катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бир киши айтган эди: “Тилнинг узунлиги тахминан саккиз сантиметр, лекин шунга қарамай, ҳатто икки метрга тенг келадиган инсонни ҳам ўлдира олади”, деб.

Бу жуда тўғри айтилган гап. Азизлар, ўйламасдан гапирилган гап орқали инсонларни бир умрга ярадор қилиши мумкин. Тил орқали берилган зарба инсоннинг бирон ерига санчилган ўқдан ҳам кучлироқ оғриқ келтириши мумкин. Ўзбек халқида тил ҳақида бир гап бор:

“Тил суяксиз, у хоҳлаган томонига бурилиши мумкин”. Минг афсуслар бўлсинки, тилимиз орқали гапириб кимнидир хафа қилсак, албатта афсусланамиз, лекин айтилган гаплар худди отилган ўқ сингари энди уни қайтариш мумкин эмас. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованд бизларга тил берган экан, келинг, Уни исмини улуғлайлик, тилимиздан доимо ширин гаплар эштилсин.

Бошқалар бизнинг айтаётган маъноли гапларимизни кўриб, ҳақиқатан ҳам Худога тегишли инсон эканлигимизга уларда ҳеч қандай шубҳа қолмасин. Худовандга ибодат қилиб, фақат яхши сўзларни гапириш учун ва Худо берган тил орқали одамларга абадий ҳаёт ҳақида гапиришимиз учун ёрдам сўрайлик. Худованд ҳар биримизни янада марҳаматласин, деб сиз, азизлар, билан хайрлашаман. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top