3:13

Болаларнинг ўсишига ёрдам 113

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин! Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Ҳурматли биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали бир муҳим нарса ҳақида ўйлаб кўрсак.

Келинг, икки стулни мисол тариқасида кўз олдимизга келтирайлик. Фараз қилинг, шу стуллардан бири сиз билан биз яшаб турган дунё бўла қолсин. Иккинчиси эса ҳали биз кўрмаган жой, яъни Худованднинг ваъдаси бўлсин. Агар стулларни бир биридан маълум оралиққа жойлаштириб қўйсак, орадаги масофа тезда кўзимизга ташланади. Мана шу масофа Худованд билан инсонлар орасидаги етишиб бўлмас масофани англатади.

Худдики ушбу масофа Одам Ато билан Момо Ҳавонинг йўл қўйган хатолиги асосида содир бўлган гуноҳнинг эвазидир, қайсики Худованд билан инсонларни ажратиб туради. Айрим инсонлар қаршимизда турган стулга ўтиб олиш учун турли савоб ишлар қилишади. Улар ўйлайдики, савоб ишлар орқали инсон барча гуноҳларидан озод бўлади деб.

Аслида эса бу умуман имконсиз нарса. Худованд Ўз сўзида айтадики, ҳеч бир инсон савоб ишлари туфайли нажотга эриша олмайди. Яна бошқалар ўйлайдики, мен синфдошим каби ёки бошқа бир бола каби безори эмасман деб. Лекин Осмондаги Худованд Ўз Сўзида шундай деб айтади — Римликларга мактуби 3боб 23 оят: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир”.

Шундай экан, қандай қилиб қарама-қарши томонга ўтишимиз мумкин? Раббимиз Исо Масиҳ биз инсонларнинг барча гуноҳларини Ўз зиммасига олди. Аслида ана шу гуноҳларимиз учун биз инсонлар ўзимиз жазоланишимиз керак эди. Жазо эса азалдан тайин — абадий ўлим диёри. Раббимиз Исо Масиҳ бизнинг ўрнимизга ўлим топаётган вақтида Худованд Уни маълум вақтга ташлаб қўйди.

Бунинг асосий сабаби, Масиҳ инсон қиёфасида эди ва У инсон каби ҳар қандай Худованднинг ҳимоясисиз, худди ҳеч кими йўқдай ўлим топиши керак эди. Худованд эса ҳаммасини ажойиб тарзда амалга оширди. Энди азиз радио тингловчи, юқорида айтиб ўтганимиз икки столларни бирлаштирувчи тахтани олиб уларни бирлаштирамиз. Бу шуни англатадики, энди бу стулдан иккинчисига бемалол тахта устидан юриб ўтишимиз мумкин бўлади.

Тахта шуни англатадики, у худди Раббимиз Исо Масиҳдай кўприк вазифасини бажаради. Исо Масиҳ ҳам Инсонлар ва Худованднинг орасидаги кўприкдир. Исо Масиҳ орқали биз энди бемалол Худованднинг олдига бора оламиз. Ҳозирги кунда кўпчилик Исо Масиҳга эргашишдан иккиланиб қолади. Гўёки икки стулни бирлаштириб турувчи оралиқдаги тахта кучсиздай ва кимнидир кўтариб олмай синиб кетиши мумкиндай. Йўқ, азиз биродар, асло бундай эмас. Раббимиз Исо Масиҳга бемалол ишониш мумкин. У орадаги мустаҳкам кўприкдир. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top