2:46

Болаларнинг ўсишига ёрдам 131

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли болажонлар, бугун сизлар билан ҳайвонлар тўғрисида суҳбатлашсак.

Бутун дунё одамлари тошга айланиб қолган ҳайвон суякларини топишди. Албатта, уларнинг юмшоқ гўштли жойлари чириб кетганидан кейин суяклари қотиб қолади. Ҳайвонлар ўлганидан сўнг чўкинди жинсларга кўмилган бўлсагина, тош бўлиб қотиб қолиш пайдо бўлади.

Кўп тош бўлиб қотиб қолган ҳайвонлар кутилмаганда содир бўлган ўлимни тахмин қилишга мажбурлайди. Аслида жуда кўп қотиб қолган ҳайвонлар битта жойда топилган, бу эса қандайдир кутилмаган офатдан дарак беради. Сибир музликларидан оғзида ўтлар билан қолиб кетган мамонтлар топилган, бу эса уларни тасодифан ўлганликларини билдиради.

Яна бир мисол: Белгиялик кўмирчилар гуруҳи шахтадан катта суяк топиб оладилар. Текширувлар натижасида шахта динозаврнинг қотиб қолган жойидан қазилганини билдиради. Кейинроқ мана шу жойда яна ўттизга яқин шундай динозаврларнинг суяклари топилган.

Уларнинг бари чуқур жарликка уйилиб қолган ва чўкинди жинс сифатида йўқ бўлган. Бу ҳодисани эволюция тушунтириб беролмайди, лекин Муқаддас Китоб тушунтириб беролади. Бунинг жавоби Муқаддас Китобда ёзилганидек, Нуҳ пайғамбар даврида содир бўлган тўфондир.

Кучли жала ва ер остидан чиққан сувнинг кўпайиб кетиши натижасида бутун ҳайвонлар тўдаси бирданига нобуд бўлган. Албатта, буюк тўфон бу эртак эмас. Тўфон ҳақиқатан ҳам содир бўлган. Буни ҳар турли ҳайвонларнинг қолдиқлари исботлайди.

Динозаврларнинг бўлганлиги эса Муқаддас Китобга қарши эмас. Аюб китобининг 40 боби 15 ва 18 оятларида бегемот деб аталган ҳайвон тўғрисида ёзилган. Ушбу бобда бу ҳайвонни кедрга ўхшайдиган узун думли ва суяклари темир каби деб тасвирланган, мана шу ўтхўр ҳайвон динозавр бўлганига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

Ҳурматли радио тингловчилар, Худованд бутун борлиқни яратганда ҳар хил ҳайвонларни, қушларни ва судралиб юрувчиларни яратган эди. Шу ҳайвонлар орасида оғир вазинли ҳайвонлар ва миттигина жониворлар ҳам бўлганига бизларда асло шубҳа йўқ. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб жойлардан хали фанга номаълум бўлган ҳайвонларнинг суяклари топилмоқда, демак Худованд ҳамма нарсани ҳатто ҳайвонларни ҳам бекамикўст яратган.

Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top