3:19

Буюк Худованд

MP3

Асалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан хурсандмиз. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азиз тингловчиларимиз билан бирга бўламан. Худо ҳақида эшитганларимизнинг кўпини тушунишимиз қийин: масалан, Худонинг бир вақтнинг ўзида ҳамма жойда бўла олиши.

Биз буни ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Худо ҳам бизга буни тушунтириб бермаган. Лекин бир кун келиб, жаннатда барча саволларимизга жавоб олишимиз аниқ. Худо қаердан келиб чиққан? Унинг ота-онаси бўлганми? Йўқ, Худога ота-онанинг кераги бўлмаган. У ҳеч қачон туғилмаган ва самода ўсиб-улғайган кичкина болакайдай ҳам бўлмаган, чунки У абадий бор бўлган.

Худо ҳар доим буюк бўлган. Бугунги кунга келиб ҳам У ҳечам ўзгармаган.

Худо сен дунёга келмасингдан ва ҳатто ота-онанг туғилмасидан аввал ҳам бор эди. Тоғу тошлар, дов-дарахтлар вужудга келмаган, ўт-ўланлар ўсмаган, ер юзида жониворлар бўлмаган пайтда ҳам Худо бор бўлган. Худо борлиқда умуман ҳеч нарса бўлмаган пайтда ҳам бор эди. Ва У абадий барҳаётдир. Биз ҳам абадий яшаймиз.

Худо бизни шу мақсадда яратган. Бизнинг ердаги ҳаётимиз чегараланган. Танамиз бир кун келиб қариб қолади ва ер юзини тарк этишимизга тўғри келади. Бироқ ердаги ҳаётимиз давомида Худони севиб яшаган бўлсак, биз абадий яшаш учун Унинг ҳузурига, жаннатга туша оламиз. Ер юзида ақлсиз одамлар оз эмас: улар Худони севиш ўрнига фақат ўзларини яхши кўриб яшайдилар.

Бундай одамларни улар ҳаётдан кўз юмгач, Худо ўз ҳузурига қабул қила олмайди. Улар Худодан айрилган ҳолда абадий яшайдиган қоронғу ва зимистон жойга тушадилар. Ҳар доим абадий яшаймизми, демак, ерда қандай яшаётганлигимизга эътибор беришимиз зарур. Худованд шунчалик қудратлики, Унинг учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Нимани истаса, шуни қилиш Унинг қўлидан келади. Худо борлиқни: еру осмонни, ўт-ўлан ва дарахтларни, ой, қуёш ва юлдузларни яратди. Фаришталарни, шунингдек, сени ва мени яратди. Кўзга кўринар ва кўринмас бўлган жамики нарсалар ягона Худо томонидан яратилгандир. У момоқалдироқ ва чақмоқни, ёмғир ва қорни юборади. Худо қаерда? Биз Унинг самода бўлишини эшитдик. Бироқ Худо шу ерда, бизнинг орамизда ҳам турибди ва бизни эшитаяпти.

Унинг бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳозир бўла олиши ажойиб эмасми? Худо океандаги катта-катта кемаларда одамларга ҳамроҳ бўлади ва шу билан бир вақтнинг ўзида узоқ ўлкалардаги Ўз хизматчиларининг ёнида туради. Биз бир жойда бўла оламиз. У эса бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда ҳозиру нозир. Биз учун энг муҳими шуки, Худо бизни севади ва шунинг учун ҳам биз ҳақимизда ғамҳўрлик қилади. Ўз навбатида биз ҳам Худони севганлигимиз учун, Уни хафа қиладиган ишларни қилишни истамаймиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top