Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Мусо пайғамбар иккинчи қонунлар китобининг 6 боби 7 оятида шундай деб айтган эди: “Ўқтир ва айт”. Бу оят руҳий тарбиянинг иккита йўли борлигини кўрсатади: бевосита ва четдан бўлган, яъни кўринадиган ва кўринмайдиган.
Масалан, оилавий ибодатлар – бу бевосита тарбия. Албата йил давомида оила билан йиғилиб, биргаликда ибодат қилиш учун кўплаб байрам кунлари бор. Масалан: Мавлуд байрами, Фисиҳ, Ҳосил байрами ва бошқа оилавий байрамлар. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўпинча биз ота-оналар, фарзандларимиз билан ҳаётдаги муҳим нарсалар ҳақида гаплашиш имкониятини тез-тез қўлимиздан чиқарамиз. Юқорида эътиборингизга ҳавола қилган оятимиздаги “Айт” деган сўз – бу ҳар куни фарзандларимиз учун қилишимиз керак бўлган нарсадир.
Мусо ота-оналарга айтадики, болаларга Худонинг ҳақиқатларини ҳар куни, ҳатто кундалик ишлар ҳақида гапираётганларида ҳам ўргатишларини. Ота-оналар ўз болаларига нима учун улар айнан шундай иш тутаётганларини гапириб беришлари мумкин. Нима учун биз овқатдан олдин ибодат қиламиз? Нима учун қўшниларга ёрдам берамиз? Нима учун ибодатхонага борамиз? Бир-биримизга қандай қилиб севгини кўрсатамиз? Ёки, аксинча, нима учун биз баъзи фильмларни томоша қилмаймиз? Нима учун ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиламиз?
Бу ҳақида болаларга уйин қилмасдан тушунарли қилиб гапириб беришимиз керак. Азизлар, чунки ҳар биримиз келажакдаги аҳлоқий қоидаларнинг пойдеворини қўраяпмиз. Лекин бундай суҳбатлар панд-насиҳат тусини олмаслиги керак, ҳақиқатлар ҳақида оддий ва қисқа қилиб гапирган яхшироқ. Албатта бола билан биргаликда турли саёҳат қилиш, улар билан биргаликда ўйнаш ҳам бола билан Худованд яратган дунёнинг ажойиблиги ҳақида суҳбатлашиш учун яхши имконият яратади. Болага Худонинг яхшилигини, қудратлилигини ва ҳамма ёқдалигини оддий ва ишонарли қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қилинг. Бир оддий мисол келтириб ўтмоқчиман. Эрталаб эди, албата болаларимиз мактабга кетишган эди. Ўша куни ҳаво совуқроқ эди. Рафиқам деразага қараса, деразанинг у томонида чиройли тўтиқуш ўтирибди. Албатта у мени чақирди, биз деразани очдик ва у қўрқмасдан ичкарига учиб кирди. Болалар мактабдан келишгач, жуда хурсанд бўлдилар. Шу пайтда рафиқам уларга Худованд шу тўтиқуш ҳақида қанчалик ғамхўрлик қилаётгани ҳақида гапириб берди. Ташқари совуқ, тўтиқуш эса уй қуши бўлиб, ўзига кўчадан емиш тополмасдан нобуд бўлиши мумкин эди. Шундай мисоллар жуда кўп. Ҳаётда махсус соат ва дақиқалар бўлади, қайсики бола бутунлай очиқ бўлган. Албатта бундай пайтларни олдиндан айтиб бўлмайди. Ота-оналар бундай моментларни аниқлашни ўрганишлари ва улардан максимал тарзда фойдаланишлари керак. Бола сигнал юбориши мумкин: у ўзгача савол беради ёки уйланиб юради. Бундай моментларда боланинг юрагига Худонинг ҳақиқатларини экиш жуда муҳимдир. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.