Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, ушбу дастурларда биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни тилга олиб қўлларимизни ибодат учун очамиз. Дўстлар, Каломни очиб варақлашдан олдин сизга бир савол бермоқчиман. Хозирги кунга келиб Худо билан бўлган шахсий муносабатларингиз қай ахволда? Бу саволни беришимдан мақсад шуки, кўпчилик нажот топганидан кейин Худо билан шахсий муносабатлар олий даражада бўлади. Нажот топган инсон ўзини дунёда энг бахтли инсон деб хис этади. Лекин бориб бориб гунохкор табиатимиз ғаплатдан уйғониб Шайтоннинг хужумига дужор бўламиз. Чунки хар бир имонли, шайтоннинг хужумларидан эхтиёт бўлмоғи лозим. Шайтон Худонинг фарзандларини васваса қилишни жуда яхши кўради! Бундай вазиятлардан Худойим ўзи асрасин. Васваса пайтида биз фақат Муқаддас Рухга таяниб бор кучимизни ибодатга бағишлашимиз керак. Агар бордию, Муқаддас Рухга таянишни ўрнига ўз ақл-идроқимизга ишониб қолсак, унда биз мағлубиятга учраймиз ва Худо билан шахсий муносабатларга путур етказамиз. Шунинг учун васвасалардан эхтиёт бўлиб, Муқаддас Рухга ўзимизни топширайлик. Келинг, Муқаддас Каломни очиб, хазрати Исо Масих васваса хақида нима деганини кўриб чиқамиз. Луқо хушхабарининг 17чи бобида қуйидаги оятлар келтирилган:
Исо ўз шогирдларига яна деди: «Васвасалар келиши шаксиздир. Лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой! Бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздиргандан кўра, унинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгизга ташланиши у учун фойдалироқ бўлар эди. Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар!
Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир. Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: „Тавба қилдим”, – деса, уни кечириб юбор». Ҳаворийлар Раббимиз Исога:
– Имонимизга имон қўш, – дедилар. Раббимиз жавоб берди:
– Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: „Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, – десангиз, дарахт сизга бўйсунади. Ҳа, жуда огохлантирувчи оятлар, шундай эмасми. Азизлар, шайтон бизни дойим пойлаб юради. Қаерда бўлмайлик нима қилмайлик у дойим бизга хужум қилишга тайор. Шунинг учун биз Муқаддас Рухга хаётимизни топшириб бор ақлимизни фақат хазрати Исо Масихнинг хочдаги ўлимига, унинг тўккан қонига қаратишимиз керак. Келинг, васваса бўлмаслик учун қўлларимизни ибодатга очамиз. Агар ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, бемалол кетимдан қайтараверинг. Осмондаги Отажон, Муқаддас Исминг улуғлансин, шохлигинг келсин. Худойим, бизни шундай севдингки хатто ўзингнинг ягона ўғлинг Исо Масихни биз гунохкорлар учун қурбон қилдинг. Сенинг бизга бўлган севгинг деб хазрати Исо Масих тўккан қони билан барча гунохларимизни ювиб ташлади. Худойим, энди биз Сенга тегишлимиз, Сен бизни жуда қимматга сотиб олдинг. Лекин шунга қарамасдан, шайтон бизни Сендан тортиб олишга харакат қилади. Дойим, бизни пойлаб хужум қилишга тайор туради. Худойим, бизни шайтоннинг васвасасидан ўзинг асрагин. Биз фақат Сенинг ёрдаминг ва иштирокинг билан шайтонга қарши тура оламиз. Унинг васвасаларини ақлимиз ва донолигимиз билан енга олмаймиз. Худойим, бизни Ўз қанотларинг остида сақлаб, васвасаларга қарши туриш учун Муқаддас Рухингни ато этгин. Исо Масихнинг тўккан қоннинг кучи билан шайтонга қарши турайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.