Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугун мен сизга ўзбек халқимизнинг этник шакилланишининг тарихига яна бир бор тўхталиб ўтамиз. Сизларни билмадимку, лекин мен учун бу хикоялар анча фойдали бўлиб, халқимизнинг маданияти, тарихи, она тилимизни қандай пайдо бўлгани хақида кўпроқ билиб олдим. Сиз чи дўстим? Агар сиз хам ўзбек халқимиз хақидаги маълумотингизни кенгайтириш истагида бўлсангиз биз билан қолинг.
Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг кадимдан ўтрок дехкончилик маданияти ўчоклари таркиб топган худудда жойлашган. Диёримиз шу боис археологик ва меъморчилик ёдгорлигига бой. Фарғона водийсининг Селунғур Коридан топилган қадимги тош даврига оид топилмалар ва Тешиктошдан топилган ўрта палеолит даврига оид одамзод қолдиқлари, бизнинг юртимиз Африка ва Олд Осиё билан бир каторда инсоният пайдо булган худудлар таркибига кирганлиги хозирги кунда узил-кесил исботланди. Шунингдек, мезолит даврига оид Мачай Коридан топилган ёдгорликлар, неолит даврига оид овчилик ва балиқчилик маданиятини ўзида жам қилган Калтаминор, жанубдаги илк дехкончилик маданиятига оид булган Жойтун, Уисор тоғ маданияти, бронза даврига оид бўлган хилма-хил Замонбобо, Сополлитепа, Саразм, Далварзинтепа, Чуст маданиятлари ўлкамизда қадимги аждодларимиз хўжалигининг жадаллик билан ривожланганлигини исботлайди.
Ўлкамиз кадимги ахолиси тош ва бронза даврларида кандай ном билан аталганликлари бизга номаълум. Илк бора Ўрта Осиё ахолиси хусусидаги маълумотлар Шарқ ва антик давр юнон-рим манбаларида тилга олинади. Юнон тарихчиларининг маълумотларига қараганда, Евросиёнинг катта худудларида яшовчи қабилалар умумий «скифлар» номи билан аталади. Юнон тарихчиси Геродот, «бу халклар кадимийликда мисрликлардан колишмайди», деб юқори бахо берган эди. Плиний Ўрта Осиё худудларида 20 га якин қабилалар борлиги хусусида ўз асарида эслаб ўтади. Ёзма манбаларда скифларнинг иккита йирик қабиласи: саклар ва массагетлар хусусида кўпроқ гап боради. Ахмоний миххат ёзувларида саклар учта қисмга бўлиб кўрсатилади. Массагетлар хусусида хам турлича фикрлар мавжуд бўлиб, улар кўчманчи чорвадор-харбий қабилалар бўлганлиги таъкидланади.

Илк темир давридан бошлаб қадимги дехқончилик вохаларида яшовчи утрок ахоли ўзлари жойлашган худуд номлари билан атала бошлаганлар. Булар Суғдиёнадаги-суғдийлар, қадимги Хоразмдаги-хоразмийлар, қадимги Бактриядаги-бактрийлар, қадимги Чочдаги-чочликлар, Фарғонадаги-парканаликлар шулар жумласидандир. Бу тарихий номларнинг кўпларини биз илк ёзма манбаларда, хусусан зардўштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»да, Ахмоний хукмдорларнинг миххат асарларида учратамиз. Азизлар, афсуски, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта ўзбек халқимиз хақидаги ушбу қизқарли фактларга яна бир бор қайтамиз. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга Худонинг тинчлигини тилаган холда, сайтимиз манзилини эслатиб ўтаман. www.najot.com. Айтганча, бордию саволларингиз ёки истакларингиз бўлса шу сайтнинг ўзидаёқ қолдирсангиз, хабарларингиз жавобсиз қолмайди. Хайир азизлар, саломат бўлинг.