Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастурларимиз айнан ибодатга бағишлангандир. Ибодат қилишдан аввал биз албатта Муқаддас Каломдан ибодат хақидаги баъзи оятларни хам кўриб чиқамиз. Азизлар, бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Коринфда жойлашган жамоатга йўллаган иккинчи мактубидан бир парчани ўқиймиз. Қани бошладик. Шундай қилиб, мен кўнглимда ёнингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим. Агар мен сизларни хафа қиладиган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа кимлар ҳам мени овунтира оларди? Мен ҳам олдиндан шунинг учун сизларга ёздимки, ёнингизга келганимда мени хурсанд қиладиган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки ишончим комилки, менинг севинчим ҳаммангизнинг севинчингиздир. Мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз муҳаббатимни сезишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтироби ичида ҳамда тўхтовсиз кўз ёшлари билан ёздим.
Агар ким хафа қилган бўлса ҳам, мени эмас, муболаға қилмасдан айтяпманки, деярли ҳаммангизни хафа қилган бўлади. Хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган бундай жазо етар. Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир. Ҳа, унга бошқатдан муҳаббат қўйишингизни илтимос қиламан. Сизлар ҳар ишда итоатли бўлганингизни амалда билиш учун сизларга ёздим. Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам, уни сизлар учун
Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим. Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку. Жуда мухим оятлар. Азизлар, хаворий Павлус ушбу оятларни бекорга келтирмаган. Одамзод бор экан, уларнинг ораларида албатта хар хил хафагарчиликлар бўлади. Қандай одам бўлмасин, имонлими ё имонсизми муносабатлар қуришда албатта шунга ўхшаган хафагарчиликлар бўлиши табиийдир. Лекин, сизга чинини айтайин. Биз Исо Масих умматиданмиз. Эсингиздан чиқмасин, биз Худо томонидан жуда қиммат бахога сотиб олинганмиз. Биз имонлиларда, хафагарчиликка ўрин бўлмаслиги керак. Биз аввалам бор бизни хафа қилганларни дойим кечиришимиз керак. Нафақат кечиришимиз керак, баълки, бизни хафа қилганлар учун ибодат қилишимиз керак.
Хазрати Исо Масихнинг гаплари ёдингиздами? У душманларингизни кечиринг, улар учун ибодат қилинг деган. Албатта, хаётда буни амалга ошириш қийин, лекин айнан Исо Масих буни хаёти орқали бизга очиқ ойдин намойиш этди. Азизлар, келинг севикли Раббимизга ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, бизга абадий хаёт берганинг учун рахмат. Бизни севиб, ўзинга яқинлаштирдинг. Энди тўғридан тўғри Сенга ибодат қила оламиз. Худойим, биз Исо Масих орқали тубан ўзгардик, лекин шунга қарамасдан бизни хали хам шайтон васваса қилади. Худойим, бизга кечиришни ўргат. Бизни хафа қилганларни кечиришни истаймиз. Нафақат кечиришни, баълки уларни хам Сенга яқинлашиши учун ибодат қилайлик. Худойим, бу нарсани Сенсиз амалга оширишни иложиси йўқдир. Фақат Сенинг Муқаддас Рухинг ёрдамида бунга эришамиз. Бизга Муқаддас Рухингни бер, биз хам, душманларимиз учун ибодат қилайлик. Хеч қандай хафагарчилик бизни Сендан узоқлаштирмасин Отажон. Сенинг Муқаддас Номинг ила ибодат қилдик. Омин.