3:34

Довуднинг 85чи саноси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Дастуримни бошлашдан олдин сизга бир савол бериш истагидаман. Азизлар, ибодат сўзи сизга қандай маънони англатади? Масалан ,ибодатни мен худди дадам билан олиб борадиган сўзлашувимга ўхшатаман. Ха, бу рост азизлар. Бордию дадам билан бир кун сўзлашмай қолсам ўзимга жой топа олмайман. Дадам хам шу ўринда мени соғиниб, дойим сухбатлашишни ёки бўлмаса дардлашишни истайди. Орамиздаги ушбу муомала йўқ бўлиб қолса муносабатимиз бузилиши табиийдир. Мен ва дадам орасидаги сўзлашув қандай мухим бўлса, Худо билан имонлини сўзлашуви, яъни ибодати худди шундай мухим ўринни эгаллайди.

Худо билан муносабатларни ибодатсиз хаёлга хам келтириш қийин. Кунингизни ибодат билан бошлаб ибодат билан якунласангиз хаётингиз ўзгариб боришини яққол кўра оласиз. Барча Худога интилган инсонлар дойим Унга ибодат қилишган. Ибодат қилиш қийин эмас, бунинг учун қалбингизда имон бўлса бас. Имон билан айтилган ибодат катта куч-қудратга эгадир. Келинг, ибодатни мисол сифатида кўриш учун Муқаддас Каломга назар ташлаймиз. Довуд пайғамбар Худога кўп дуоюибодат қилган пайғамбарлардан бири бўлган. Келинг, унинг 85чи саносидаги ибодатини кўриб чиқайлик. Қулоғингни мен томон тутиб, Жавоб бергин, эй Худованд; Чунки мен фақир ва мискинман. Жонимни асрагин, негаки художўйман. Сенга умид қилган қулингни қутқаргин, ё Худойим! Менга меҳрибон бўл, эй Худованд, Мен ҳар кун Сенга ёлвормоқдаман. Қулингнинг кўнглини севинтиргин, Сенга, ё Раб, кўнгил боғлаганман. Сен мурувватли ва кечиримлисан, эй Худованд, Барча Сени чақирганларга караминг чексиздир.

Менинг ибодатимга қулоқ солгин, Ҳасратли овозимни эшит, эй Худованд! Мусибат кунида Сени чақираман, Чунки Сен менга жавоб берасан. Худолар орасида Сенга ўхшаши йўқ, Ишларингнинг тенги ҳам йўқ, эй Худованд. Сен яратган барча халқлар келиб, Сенинг ҳузурингда сажда қиладилар, Исмингни шарафлайдилар, эй Худованд. Зеро Сен жуда буюксан, Мўъжизаларни пайдо қиласан. Ёлғиз Сен – Худосан. Ўз йўлингни менга ўргатгин, эй Худованд, Токи ҳақиқат сўқмоғингда юрайин, Исмингдан қўрқмоқ-чун юрагим бутун бўлсин! Ё Раббим, чин юракдан Сенга шукр дейман, Абадий исмингни шарафлайман, ё Худойим! Азизлар, бу Довуд пайғамбарнинг ибодати эди. Келинг биз хам қўлимизни очиб, Яратувчимизга ибодат қиламиз. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Худойим, Сен Довуднинг, Ёқубнинг, Мусо пайғамбарнинг тирик Худосисан. Сен Буюксан Худойим. Сендан қўрқиш доноликни бошидир. Худойим, бизни имонимизни ва донолигимизни Ўзинг юксалтиргин. Берган нажотинг абадий бўлгани учун Сенга шукуроналар айтаман. Бизни муқаддас шахарга лойиқ қилганинг учун рахмат. Худойим, Сен биз гунохкор бандаларинг учун ягона зотинг, Исо Масихни қурбон қилдинг. Бегунох қурбон қўзинг барча гунохни ўзига олди Худойим. Худойим, имонимизда махкамлаш учун Сен хазрати Исони ўликлардан тирилтирдинг. Худойим, Сенинг севгингни хали билмаган юртдошларим учун ибодат қиламан. Улар хам, Сенинг хақиқатингни таниб билишсин. Улар хам Сенинг мухаббатингдан бахраманд бўлишсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим азиз ва муқаддас Худойим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top