3:15

Ким нима хоҳлайди?

MP3

Бугун йўлаклар минглаб ҳорғин, норози, арзимас ҳақ эвазига ишлаётган савдо агентлари билан тўлиб-тошиб ётибди. Нега шундай? Негаки, улар ҳар доим ўзларининг хоҳиш-истаклари ҳақида ўйлайдилар. Улар на сиз, на мен бир нарса сотиб олишни хоҳламаётганимиз сабабини тушунолмайдилар. Агар биз нимадир харид қилишни истаганимизда, борардик-да харид қилардик-қўярдик. Бироқ икковимиз ҳам ўз муаммоларимиз ечими билан оворамиз. Агар ўша агентлар муаммоларимизни бартараф этишда ўз хизмати ёки товари қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўрсата олганларида, улар товарларини таклиф қилиб юришларига асло ҳожат қолмасди. Биз ўзимиз сотиб олган бўлар эдик.

Бироқ кўп савдогарлар бир умр тижорат билан шуғулланиб, ўз ишларига харидор нуқтаи назаридан қарамай келадилар. Масалан, мен марказда яшайман. Бир куни кўчада шошиб кетаётиб, кўп йиллардан бери шу ҳудудда кўчмас-мулк суғуртаси билан шуғулланадиган агентни учратиб қолдим. Ундан: «Менинг уйим қурилишида металл тўрлар ёки ичи ғовак ғиштлар ишлатилганми?» деб сўрадим. У билмаслигини ва керакли жойдан аниқлаб беришини айтди. Аммо эртаси куни эса менга хат ёзиб хатда саволимга жавоб бериши мумкин бўлган идоранинг телефонини ёзиб юборибди. Ваҳоланки, мен савол берган заҳотиёқ, ўн дақиқа ичида тегишли идорага қўнғироқ қилиб, мени қизиқтирган нарсани билиб бериши мумкин эди. Кейин эса уйимни суғурта қилишни маслаҳат берибди. У бу хати билан менга эмас, ўзига ўзи ёрдам бермоқчи бўлган.

Бунақа хатога бошқа мутахассислар ҳам йўл қўйишади. Бир киши оталариголог ҳузурига борибди. Доктор ҳали унинг бодомсимон безларини кўрмай туриб, унинг қаерда ишлашини сўрабди. Демак бу докторга унинг касали эмас, ундан қанча пул чиқиши мумкинлиги қизиқтиради. Натижада эса доктор бир чақа ҳам ололмаган.

Дунёда бу каби кишилар жуда кўп. Шунинг учун ўзгаларга беғараз хизмат қиладиган, жуда камдан-кам учрайдиган одам олдида бундайлар олдида катта устунликка эга. Бундай кишиларнинг рақобатчиси кам бўлади. Оуэн. Янг деган киши шундай деган экан: «Ўзини ўзгаларнинг ўрнига қўйиб, уларнинг фикрлар оқимини тушунишга қодир киши, ўз келажагидан хавотирланмаса ҳам бўлади.»

Кўп кишилар коллеж ва институтларда таҳсил оладилар. Улар ўз соҳаларининг сирларини ўрганадилар, шунга қарамай ўз мулоҳазалари қандай ишлаётганлигини билмайдилар. Бир куни коллеждаги бир йигит курсдошларига шундай деётганини эшитиб қолдим: «Анчадан бери баскетбол ўйнагим келяпти. Эртага келсанглар бир мазза қилиб баскетбол ўйнардик». Тенгдошлари буни хоҳлайдими, йўқми сўраб ўтирмади. Бундай пайтда баскетболнинг иштаҳани очиб, мияга дам берувчи, қувончли лаҳзалари ҳақида гапириб сизда шу ўйинга нисбатан иштиёқ уйғотиши, сўнг баскетбол ўйнаш таклифини киритса тўғри бўларди.

Профессор Оверстрит шундай деган эди: «Дастлаб, суҳбатдошингизни ниманидир хоҳлашга мажбур қилинг…» Азизлар сизнинг ҳам бизга айтадиган сўзларингиз бордир. Агар шундай бўлса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб ўз фикрларингизни қолдиринг. Биз сизнинг фикрларингизни қадрлаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top