MP3

Ассалому алайкум. Бугун ҳам Муқаддас Каломда келтирилган шахслардан бири Гидеон ҳақидаги маълумотимизни давом эттирамиз. Гидеон Манаше қабиласининг Абузар уруғидан бўлган Йўш исмли кишининг ўғли эди. Бу уруғни негадир Манаше қабиласидагилар энг заиф деб билишарди. Гидеон эса ўша заиф уруғдаги бир оиланинг энг кенжа фарзанди эди. Каломда ундан олдин нечта акалари ёки опалари борлиги ҳақида ёзилмаган. Фақат унинг фариштага айтган гапларидан оилада кенжа фарзанд эканини билиб олиш мумкин. Худо уни Мидиёнликларга қарши жанг қилиш учун танлади. Бунинг сабаби бор. Келинг сабабларини бир воқеани айтиб бериб тушунтираман. Худо уни Мидиёнликларга қарши жанг қилиш учун танлаган пайтда, биринчи бўлиб у баал худосига атаб қурилган қурбонгоҳни вайрон қилиб ташлади.

Ашера учун ўрнатилган устунни кесди. Халқнинг бундан ғазаби қайнаб, бу ишни ким қилганини сўраб-суриштирди. Шундан кейин буни Йўшнинг ўғли Гидеон қилгани маълум бўлгач, Йўшга: «Ўғлингни бу ерга олиб чиқ дедилар. – Биз уни ўлдирамиз! У Баал қурбонгоҳини бузибди, қурбонгоҳ ёнидаги Ашерага аталган устунни ҳам кесиб ташлабди.» Йўш эса халққа қарата: «Сизлар ҳали Баалнинг тарафини олаяпсизларми? Уни ҳимоя қиляпсизларми. Ким унинг тарафини олса, тонг отгунча ўлдирилади. Агар у худо бўлса, вайрон бўлган қурбонгоҳи учун ўзи ўч олсин». Мана шу гап-сўзлардан, Гидеон қандай отанинг қўлида тарбия олганини билиб олиш мумкин. Исроил халқи Худодан юз ўгирган бўлса ҳам, халқ орасида баъзилар Худога ишонар, унга итоат қилиб яшарди.

Йўш ҳам шундай оилалардан бирининг бошлиғи эди. У ҳам ўғлини Худога садоқатли, Эгамизга ишонадиган қилиб тарбиялаган. Айнан шунинг учун Худо уни танлаган бўлса ажаб эмас. Муқаддас Каломдаги Гидеон ҳикоясига кўра Гидеонни кучли йигит бўлганини билиш қийин эмас. Чунки Худо уни жангчи деб атаган. Худо унга: «Агар Мен сен билан бирга бўлсам, Мидиёнликларни худди бир одамни енггандек енга оласан», — деган. Демак ҳамма йигитлар қатори у ҳам атрофидагилар билан уришиб-жанжаллашиб турган бўлиши керак. Балки ўз уруғини заиф дейишганлари ёқмагандир?! У баалнинг қурбонгоҳини бузиб ташлагани учун одамлар уни «Ерубаал» деб атай бошладилар. Бу «баалнинг ўзи ўч олсин», деган маънони билдиради. Мидиёнликлар ва Омолеқ халқи Исроилликларга қарши юриш қилганида Гидеон Худога шундай деди:

« Исроил халқини мен орқали озод қилишингни айтган эдинг, бунга амин бўлмоқ учун, ман мен титилган жунни хирмонга қўяман. Агар эрталаб шудринг фақатгина жуннинг устида бўлиб, ер қуп-қуруқ бўлса, Сен Исроил халқини мен орқали озод қилишингга ишонаман». Худди шундай бўлди. Эртаси куни жунни олиб сиққанида, бир коса сув чиқди. Кейин у яна бир синов ўтказди. У Худога: “Бу сафар шундай қилки, жуннинг усти қуруқ, ернинг усти эса шудринг билан қопланган бўлсин», — деди. Худо у айтганидай қилди. У чиндан ҳам Худо уни танлаганини билиш учун уч марта синаб кўрди. У кучли бўлиши билан бирга, бир нарсага аниқ ишонч ҳосил қилмагунча ишга киришмайдиганлар тоифасидан бўлган. Бундайлар бизнинг орамизда ҳам кўплаб топилади. Сиз ҳам Гидеонга ўхшаш кишилар тоифасидан бўлсангиз ажаб эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top