2:55

Ҳазиллар

MP3

Ассалому алайкум. Ҳазиллашишни ким ҳам ёқтирмайди дейсиз? Айниқса, ҳазилкаш одам кўпчиликка ёқади. Оилада ҳам ҳазиллар баъзи бир ёқимсиз муносабатларни юмшатишга ёрдам беради. Бироқ турмушда аёл билан эркакнинг ҳазил ҳисси турлича бўлади. Аёл учун ҳазилдек бўлиб туюлган гап, эркак кишига бутунлай оғир ботиши, кўнглини оғритиши мумкин. Ëки аксинча, эркакнинг ҳазили аёл кишининг ҳафа қилиб қўйиши мумкин. Эркаклар учун ҳазил қилишдан кўра, ўша ҳазилни тушуниш муҳим ҳисобланади.

Яна ҳазилни тўғридан-тўғри тушунадиганлар билан суҳбатлашиш ҳам қийин. Бундайлар умуман ҳазил қилишни ҳам билишмайди. Оилада ҳам бошқа жойларда ҳам шахсиятга тегадиган ҳазиллар, ҳеч кимга маъқул бўлган эмас. Айниқса оилада эр-хотин ҳазил қилишда жуда эҳтиёт бўлиши керак. Яъни ҳазили турмуш ўртоғининг шаҳсиятига тегмаслиги, аксинча муносабатларга енгиллик бериши лозим.

Шундай ҳолатлар бўладики, эркак киши армияда ёки ўқишда бошидан кечирганларини хотинига гапириб беради. Бу воқеалар орасида уни қийнаган, ёқмаган ҳолатлар ҳам бўлган, бироқ аёли олдида буни билдирмай, кулгига олиб гапириб беради. Агар аёл киши зийрак бўлса, ўша воқеаларнинг қайси бири, унинг учун чиндан мароқли бўлгани-ю, қайси бири ёқимсиз бўлганлигини билиб олади. Бироқ аёл киши эҳтиётсизлик қилиб, унга ёқмайдиган бирор бир ҳодиса ҳусусида ҳазил қилиб қўйса, бу ҳазил чиндан ҳам зилган айланиши мумкин.

Яна бир нарса бор. Эшитишимга қараганда эркаклар аёл киши ҳазил қилганида унинг юз ифодасини кўриб туришни исташар экан. Борди-ю, телефонда турмуш ўртоғингизга ҳазил қилмоқчи бўлсангиз, яхшиси буни қилмаганингиз маъқул. Ҳазиллашганда, кишининг юз ифодаси ҳам унинг қандай ҳазил қилаётганини маълум қилади. Аёллар ҳам ҳазилни яхши кўришади, фақат меъёрида бўлса. Аёл киши учун икки нарса борасида ҳазил қилиш мутлақо мумкин эмас.

Бундан хабарим бор. Қанчалик хабарим бор-йўқлигини текширинг. Тўғри аёлларга икки нарса борасида ҳазил қилиб бўлмайди. Бу уларнинг ёши ва вазни. Аёл киши эркакнинг ҳар қандай хатосини кечириши мумкин, бироқ ёши ва вазнига тегишли камситишларни мутлақо кечирмайди. Бу улар учун энг нозик мавзу. Тушунмайман. Улар ўз вазнлари ёки чиройлари ҳақида истаганларича гапиришади. Баъзан бу борада ҳазил ҳам қилишади. Аммо эркак кишининг шу мавзудаги озгина ҳазили ҳам уларнинг сиз билан гаплашмай қўйишига сабаб бўлади.

Тўғри айтасиз. Бу мутлақо тўғри. Аёлларда ҳам эркакларда ҳам ҳазил қилиш мумкин бўлмаган мавзулар бор. Ким бўлишидан қатъий назар суҳбатдошнинг қандай ҳазилларни кўтара олишини билган ҳолда меъёрида ҳазил қилган маъқул. Ҳазилсиз, ҳаётимиз мутлақо зерикарли бўлган бўларди. Оилада турмуш ўртоқларнинг ҳазил қилиши муносабатларнинг яқинлашувига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳазил қилар экансиз, унинг меъёридан ошиб кетмаслигига эътибор қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top