Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда маслахат эшттириши. Хурматли ота оналар. Агар сиз ибодатхонага мунтазам равишда қатнаётган бўлсангиз ва сиз билан бирга болаларингиз хам қатнаётган бўлса бу жуда яхши. Балки вақт соати келиб болаларингиз хам Худованд олдида ўзларининг гунохкор эканлигини тан олишар. Хар бир ота она шуни яхши билиши керакки. Ибодатхонага қатнашиш бу болаларимиз хам имонли бўлди дегани эмас. Хар бир ота онанинг асосий ва биринчи вазифаларидан бири болаларимизга Раббимиз Исо Масихнинг қилган ажойиб ишлари хақида сўзлаб беришдир. Бу дегани оддий гапириб бериш эмас. Балки асосий мақсад болаларимизни хам Худовандни таниб билишидир.
Хар бир товба қилмаган болалар, Раббимизнинг нажотига мухтожлиги хар биримизга яхши маълум. Нажот хақида уларга гапиришдан олдин эса хар биримиз нимани гапиришимиз кераклигини яхши билишимиз керак. Аввалом бор хар биримиз болаларимизга Худонинг кимлигини, Унинг қанақалигини гапириб беришимиз керак деб ўйлаймиз. Чунки хар бир киши, шу жумладан болалар хам қанақа Худога ишонаётганлигини билишлари лозим. Сабаби кўп болалар Худони хар хил тасаввур қилишади. Айримлари хатто Худовандни фақат жазо берўвчи деб билишади. Шунинг учун хам Худованднинг севгиси хақида ва хар бир инсонни севганлиги учун нима қилганлиги хақида гапириб берсак мақсадга муовфиқ бўлар эди. Энг асосийси,сизнинг фикрингизни болалар Муқаддас китобдан эканлигини билишидадир.
Хозирги кунда болалар ён атрофидан, ўзларининг хаётларига ижобий таъсир қилўвчи тасуротларни олиши қийин. Сабаби улар ташқарида хар хил воқеани гувохи бўлиши мумкин. Ўйлаймизки уларни ва хар биримизни фақатгина Худованд химоя қилолади. Дунёда кўплаб инсонни хаётига салбий таъсир ўтқазўвчи нарсалар топилади. Бундай нарсаларга эса хар бир болада қизиқиш уйғониши мумкин. Қизиқиш эса шу нарсани амалда бажариб кўришгача олиб келмайди деб хеч ким кафолат беролмайди. Агар хар бир бола Буюк Раббимиз хақида билса ва Худованд гунохни ёмон кўриши хақида маълўмотга эга бўлса, бу уларни васвасаларга қарши тура олиши учун ёрдам беради. Энг мухими улар нажот олса Худованднинг ўзи уларни хаёти хақида қайғуради. Сиздан эса азиз ота оналар, фарзандларингиз учун тинмай ибодатда бўлишингизни сўраймиз.
Хурматли ота оналар болаларимизнинг хам нажот олиши хақида доимо ибодатда бўлишимиз лозим. Кўплаб воизхонлар ва имонда мустахкам биродарлар, болалигида Масихга ишонганлар. Агар болалар ёшлигида Раббимизга ўз хаётларини топширсалар, Худованд уларни кўплаб гунох қилишдан асраб қолган бўларди. Ўзимизни хаётимизни бир эсга олайлик. Менимча хар биримиз, ёшлигимизда Масих билан танишмаганимиз учун афсуслансак керак. Келинг хурматли биродарлар, шундай экан Болаларимиз хақида ўйлайлик. Хурматли радио тингловчилар, Шунинг билан бугунги маслахат эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Янаги сафар радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.