2:59

Руҳий ғалаба 81

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун студияда мен Ғолиббек. Масиҳий биродарларимизнинг, қолаверса, бутун инсониятнинг буюк душмани — шайтондир.

Аслида шайтон катта кучга эгадир. Шунинг билан бирга у жуда камбағал ва бечорадир. Эсингизда бўлса, бошида у Худованднинг катта хизматчиларидан бири эди. У Худованднинг кўрсатмаси билан катта лавозимни эгаллаб турар эди. Худованд уни Ўзининг бутун борлиғи устидан бошлиқ қилиб тайинлаган эди.

Айнан шу нарса уни жуда мағрурлантириб юборди. Шайтон биринчи бўлиб ўз атрофидаги малайларини тўплаб, Худога ва Унинг Ўғлига қарши қилиб тайёрлади. Турли фисқу-фасод ва ғийбатларнинг барчасини у Худога қарши ишлатмоқчи бўлди. Бунинг натижасида шайтон Худованд томонидан қувилди ва бутун амалидан айрилди.

Мана шу нарса уни Худога янада кучлироқ қарши қилиб қўйди. Шайтон ўзининг малайлари билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриб, имкон борича, Худованднинг ишларини бузишга ҳаракат қилар эди. Чунки у ўзига берилган жазога чидаёлмасди. У Худонинг ҳузуридан қувилгач, ерга ташриф буюрди. У бир оз ўйлаб кўргач, ўзининг ярамас ҳужумларини, асосан, битта нарсага қаратган эди.

Яъни, инсониятнинг қалбига, юрагига. Албатта, шайтон яхши билар эди, агарда инсониятнинг қалбини эгаллай олса, у бемалол Худога қарши кўпгина ярамасликларни қила олишини. Шайтон ўзининг малайлари билан келишган ҳолда инсониятнинг қалбига кучли ҳужум қилишни биринчи режа қилиб белгилаб олишди.

Улар энди инсониятнинг қалбини эгаси ва шоҳи бўлмоқчи эдилар. Айтишларича, шайтон инсон қалбини қидирган вақтида шунчалик хунук овоз билан бақирганки, бу қичқириқ ҳатто шернинг укиришидан ҳам дахшатли бўлган. Шер ўзининг ўлжасини топганида бор овози билан укиради. Балки шайтон ҳам шундай қилишни хоҳлагандир.

Ҳозирги кунгача шайтон инсон қалбига ўз ҳужумини қилиб кўрмоқда. Унинг қалбга қилинган ҳужуми ҳам иккига бўлинади. Биринчиси, инсониятнинг фикрини заҳарлаш бўлса, иккинчиси, инсонинг ҳис-туйғусини заҳарлашдир. Ҳурматли радио тингловчи, доимо ўз ҳис-туйғуларингизни бошқаришга ва фикрларни тоза сақлашга ҳаракат қилинг. Аввалига шайтон арзимаган нарсалар орқали инсоннинг фикрини булғашга уринади.

Агар у инсониятнинг фикрларига кириш учун ва булғаш учун игнанинг учидай тешик топса, шунинг ўзи у учун етарлидир. Доимо ўз фикр ва ҳис-туйғуларингизни Худованднинг каломи билан тўлдиринг. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан олдин интернет сайтимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтсак.www.najot.com Xайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top