Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз. Раббимиз гуноҳкор инсонлар яшайдиган ерга ташриф буюриб келди. Унинг келишидан мақсади — одамларга турли мўъжизалар кўрсатиш эмасди.
Агар кимдир шундай деб ўйласа, хато ўйлаяпсиз деб айтиш мумкин. Ёки бўлмаса, Раббимиз нима қилган бўлса биз ҳам, Унинг қилганларини қилишга ҳаракат қилишимиз ҳам унчалик тўғри бўлмас. Сабаби, Раббимиз кўрсатган мўъжизаларнинг асосий мақсади ҳам бор эди. У одамларга шу орқали нажот йўлини кўрсатишни истарди.
Муқаддас Китобга қараганимизда, Раббимиз Исонинг ҳар бир мўъжизаларидан кейин бир нечта одамлар имонга келганини кўришимиз мумкин. Демак, шу мўъжиза орқали ҳам Хушхабар тарқатилди. Энди иккинчи масалага келсак. Инсон гуноҳкор бўлгани учун барибир Исо Масиҳ қилган ишларнинг ҳеч бирини қилолмайди. Ҳатто ҳаракат қилган пайтимизда ҳам гуноҳсиз ҳаёт кечиришнинг имкони йўқ.
Азиз тингловчи, бу дегани аввалгидек яшайвер дегани эмас. Энг мухими, Раббимиз ҳар биримизга нажот йўлини кўрсатди. Энди шу йўлдан мустаҳкам қадамлар ташлаб, олдинга қараб боришдир. Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди.
Муқаддас Китобнинг Юҳанно мактуби 20 боби 30 ва 31 оятларида ёзилган оятлар ушбу гапларимизни тасдиқлайди. Албатта, Юҳанно бу гапларнинг маъносини чуқур тушунган эди, шунинг учун ҳам ёзди, деб айтишимиз мумкин: “Булар эса Исо Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган”.
Руҳий жанг ҳақидаги замонавий ҳаракат ходимлари нафақат Раббимизнинг мўъжизаларининг асосий мақсадини рад этади, балки бунинг нима учун Раббимиз қилганини ҳам тушунишни истамайдилар. Улар ўйлайдики, Исо Масиҳ шундай мўъжизалар қилди, биз ҳам худди шуни қилишимиз керак, деб ўйлайдилар. Раббимиз одамларга нажот йўлини кўрсатмоқчи эди холос.
Азизлар, шунинг учун шахсан мен шундай ўйлайман. Бизларнинг вазифамиз -мўъжиза кўрсатиш эмас, инсонларга нажот йўлини кўрсатишдан иборат. Исо Масиҳ Ўз душманларини ҳам, оддий кишиларни ҳам бир зумда шифолар эди. Баъзи пайтларда биродарларимиз шунчалик мўъжизалар яратишга берилиб кетишадики, Худованднинг буюрган асосий вазифаларини ҳам унутиб қўямиз.
Азизлар, суҳбатимиз сўнгида айтиб ўтмоқчиман. Худованд ҳар бир кишини ўз хоҳиши бўйича ишлатади. Агар қилаётган хизматимиз Осмон Шоҳлигини кейнгайтириш учун бўлса, Худованд янада марҳаматлайди. Азизлар, шу масала бўйича бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Хайр саломат бўлинглар.