3:15

Руҳий ғалаба 87

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Азиз радио тингловчи биродарлар, сир эмас, ҳозирги кунда кўплаб биродарларимиз Раббимиз Исога эргашишдан кўра турли мўъжизалар яратишга кучли ҳаракат қилишмоқда.

Шундай экан, нима учун ҳали дунёда кўплаб касалликлар мавжуд? Ўйлайманки, агар юрагимиз Раббимиз билан бўлганида ва барча шон-шарафни Унга берганимизда, балки кўплаб инсонларга шифо бериш ва турли мўъжизалар яратиш қобилиятига эга бўлармидик. Мен айтмоқчи эмасман, ҳамма бир хил деб. Ҳозирги кунда ҳамма мўъжиза қилиши ва шу орқали одамларни имонга олиб келиши шартми?

Албатта “йўқ” деб айта оламиз. Мўъжизасиз ҳам одамларга Хушхабар айтиш мумкин. Масалан: ҳаворийлар яратган мўъжизалар тўлиқ ҳукмдорлик қобилиятига эга эди. Улар бу мўъжизаларни ким қилаётганини бошқаларга билдиришга ҳаракат қилишар эди. Масалан: Муқаддас китобнинг 2 Коринфияликларга мактубининг 12 боби 12 оятида шундай сўзларни ўқишимиз мумкин:

“Ҳаворийлигим моҳияти сизларнинг орангизда тугал сабр-қаноат билан, ажойиб ва қудратли мўъжизалар орқали исботлаб берилган-ку”. Азизлар, агар ҳамма масиҳийлар мўъжиза яратишганида, ҳаворий Павлус ушбу гапларни гапирмасди. Чунки ушбу гапларсиз ҳам мўъжиза ҳақида ҳаммаси тушунарли бўлар эди. Аслида мўъжизада ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ.

Масаланинг нозик тарафи — қайси мақсадда ва қандай ишлатиляпти — ҳамма гап шунда. Азиз биродар, агар Худованд сизга шифо бериб, бошқаларни оғирини енгил қилишда ишлатаётган бўлса, бу жуда ажойиб хизмат. Худовандга миннатдорчилик билдириб, шу хизматингиз орқали инсонларга нажот йўлини кўрсатишга ва Осмон Шоҳлигини кенгайишига хизмат қилинг.

Кўпинча, айрим биродарларимиз Луқо мактубининг 9 боби 1 оятини айтиб, барчага шифо бериш иномини берилган, деб айтадилар. Матто китобининг 10 боби 5 оятидан 10 оятигача бўлган жойда эса Раббимиз Исо Ўз шогирдларига мурожаат қилаётгани ҳақида ёзилган. Аслида мўъжиза қилиб кимларгадир шифо беришдан кўра, Осмон Шоҳлиги ҳақида бошқаларга гапириш муҳимроқ эканлигини шу ерда кўришимиз мумкин.

Нима бўлганида ҳам, ҳар бир масиҳий киши ўз хизматини Худованд олдида тўғри юрак билан олиб бориши тўғри бўлади. Қачонки юрагимиз тўғри бўлса ва одамларни шифо бера оламан, деб алдамасак, Худованд ҳар биримиз орқали Ўзининг муҳим режаларини амалга оширади. Азиз биродарлар, агар Худованд сизларга қандайдир инъомлар ато этган бўлса, шу ҳақида бизга ҳам ёзиб юборинг. Шу билан бирга инъомлар ҳақида сизларнинг фикрингизни ҳам билишни истардик. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top