2:57

Руҳий ғалаба 112

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, кўпчилик биродарларимиз ёвуз руҳлар билан жанг олиб борганларида, эсингизда бўлса керак, худди Бутрус каби кучсиз фундаментда турадилар. Сабаби, кўпчилик жанг олиб бориш усулларини ибодатхонадаги биродарларидан ёки қайсидир таниқли биродарлардан нусха кўчириб оладилар.

Бироқ Худованд айнан қандай жанг олиб бориш кераклиги ҳақида айтганларини унчалик ҳам инобатга олмайдилар. Шу билан бирга Худованднинг Каломига асосланмайдилар. Азизлар, ҳаётимизда нимаики содир бўлаётган бўлса, барчасини Худонинг Сўзига асосланиб текшириб кўришимиз ва ортиқчаларини олиб ташлашимиз керак.

Айнан шу мавзуда Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Шундай деганларга ёруғлик бўлмайди. Ўрганинг, манашулар далил ва таълимот бўлади”. Нима учун Ишаё пайғамбар шундай сўзларни келтириб ўтган эди? Бирдар-бир сабаби, Исроил халқи Худовандни айнан Унинг Сўзларига асосланган ҳолда қидиришлари керак эди.

Чунки ягона ҳақиқат ўчоғи бу — Худованднинг Каломидир. У хоҳламас эди Ўз халқи турли руҳларга мурожаат қилишини. Ҳатто ҳаворий Павлус ҳам Тимутийни Худованднинг Сўзига асосланишини ва шунда мустаҳкам туришини ундан сўраган эди.

Тимутий чўпон ва имонда мустаҳкам Худонинг хизматчиси бўлишига қарамай, Павлус уни, юқорида айтиб ўтганимиздек, қатиқ огоҳлантирган эди. Азиз биродарлар, Худовандни Сўзини ўрганганимизда ёки бошқаларга ўргатганимизда максимал даражада эҳтиёткор бўлишимиз керак.

Агар инсон Худовандни сўзларини бузиб ёки нотўғри ўргатса, демак, у Худога қарши иш олиб боряпти. Биз Павлус ва Ишаё пайғамбар айтган гапларни бекорга келтириб ўтмаган эдик. Чунки улар ҳар бир Худони фарзандини эҳтиёт бўлишини ва айнан Худованд кўрсатган йўлдан адашмай боришини хоҳлайдилар ва огоҳлантирадилар.

Бир биродаримиз шундай деб айтган эди: “Қачонки инсон қўллари билан яратилган мўъжиза имоннинг асоси бўлиб қолса, хақиқий имон ўз-ўзидан йўқолиб боради”. Азиз дўстим, инсонларга шифо бериш, башоратчилик ва шунга ўхшаш инъомлар Худо томонидан берилиши керак.

Кимгадир ҳавас қилиб турли мўъжизалар яратмоқчи бўлманг. Ҳар бир инъом Худо томонидан сизга берилганига ишонинг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор сизларга эслатиб ўтсам. Марҳамат, эслаб қолинг, вақтингиз бўлганда сайтимизга марҳамат қилинг: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top