Болалар мавзуси аёлларнинг энг муҳим ва доимо долзарб мавзуси бўлган. Бу мавзу бугунги кунда яна ҳам муҳимроқ ва долзарброқ бўлиб қолмоқда. Чунки замон қанчалик тараққий этгани сари болаларнинг фикрлаш доираси ҳам кенгайиб бормоқда. Бир замонлар баъзи маълумотларни ўсмир ёшида ва борингки балоғат ёшида билишган бўлса ҳозирги болалар буни 7-8 ёки бўлмаса 10 ёшларида билишмоқда. Азиз оналар гап нима ҳақида кетаётганини бир оз бўлса ҳам пайқагандирсиз. Кино ва телевидение соҳаси қанчалик тараққий этгани сари нафақат катталарнинг балки болаларнинг ҳам кинога бўлган қизиқиши кескин суратларда ошиб кетмоқда. Голливуд ёки бирор чет Эл кинолари эса уруш-жанжалларга, қотилликлар-у, беҳаё саҳналари билан бойитилган. Ҳар бир ота она куну-тун фарзандига кўз қулоқ бўлишга ҳаракат қилади, аммо буни доимо ҳам амалга ошириб бўлмайди. Ҳар бир оилада шубҳасиз ота ишлайди. Дейлик она ҳам ишлайди. Она ишда бўлганида фарзанд мактабдан келиб биринчи қиладиган иши нима? Ҳа, тўғри топдингиз, телевизор кўради. Телевизорда эса ҳар хил бўлмағур филмлар номойиш этилади. Бола шу филмларни кўриб ҳали беҳаё манзараларга тайёр бўлмаган ҳолда ўша манзараларнинг гувоҳи бўлади. бу уларнинг миясини заҳарлайди. Шундай фильмларни кўрган жуда кўпчилик болалар фильмдаги манзараларга тақлид қилиб кўрмоқчи бўлади. бу уларни гуноҳга етаклайди. Суҳбатимизнинг шу ерида гуноҳ ҳақида сўз очдик. Фарзандларимиз мумкин қадар соҳлиҳ ҳаёт кечириши биз оналарнинг қўлида. Агар биз ёшлигиданоқ уларни Худо йўлида тарбиялашга, Худонинг гуноҳга бўлган муносабатини билдиришга ҳаракат қилсак, уларни Яратувчидан қўрқишга ва ҳурмат қилишга ўргатсак, катта бўлганида ҳ ам албатта имонли ва Худодан қўрқадиган кишилар бўлиб етишадилар. Муқаддас Каломларнинг бирида шундай ёзилган. Фарзандингни ёшлигидан тарбияла шунда у қариганида ҳам бу йўлдан оғишмайди, деб ёзилган. Демак биз фарзандларимизни ёшликларидан қандай йўлда тарбия қилсак, улар қариганида ҳам худди шу йўлда ҳаёт кечиришади. ФАрзандларга катта одамларга қарагандай қараш керак, аммо улардан катта оданларнинг ишларини ва муносабатини кутмаслик керак. Фарзандингиз ёш бўлса ҳам уни шахс сифатида кўриб ҳурмат қилишни ўрганинг, шунда у ҳам бошқаларни ҳурмат қилишни ўрганади. Фарзандлар энг аввало одоб-ахлоқни уйда, ота-онасидан ўрганади. Ҳақиқатда фарзандини яхши тарбия қилишни хоҳлайдиган ота-она ўнг биринчи ўзининг ҳатти-ҳаракатлари ва бошқаларга бўлган муносабатини назорат қилиши лозим. Биз катталар уйда ўз болаларимизга энг яхши ўрнак бўлишимиз лозим бўлади. шунинг учун болаларни тарбиялаш жараёнида биз ўзимизни ҳам тарбиялаб борамиз. Иложи борича ўзимиздаги камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Чунки келажагимиз бўлган болаларимиз биздан кўра, одобли ва яхши одамлар бўлишини хоҳлаймиз. Шунинг учун азиз оналар фарзандингизни келажакда яхши ҳамма хавас қиладиган киши бўлишини хоҳласангиз, тарбиялашни биринчи навбатда ўзингиздан бошланг. Бу сизнинг қўлингиздан келади. Ҳеч қачон тушкунликка тушманг.