2:51

Уй гуруҳлари 12

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз.Азиз биродарлар, уй гуруҳларининг учрашувлари билан катта бинода йиғиладиган биродарларнинг учрашувлари орасида қандай фарқ бўлиши мумкин?

Уй гуруҳларида бўладиган учрашувларда асосан бешта муҳим нарсага этибор қаратилади. Биринчиси, Худога топиниш, иккинчиси эса биродарларнинг бир-бирини руҳлантириши, учунчиси эса Муқаддас Каломдан таълим бериш, кейингиси биргаликда барча муҳтожликлар учун ибодат қилиш ва охиргиси — келгусидаги гуруҳ ишларини режалаштиришдан иборат.

Уй гуруҳлари мана шу бешта мақсадларга эришишлари учун гуруҳда етакчилар керак бўлади — гуруҳни бошқарувчилари. Бошқарувчилар ҳам икки хил бўлади. Албатта яхши маънода. Ҳар бир уй гуруҳининг ўз олиб борувчиси бўлади.

Ўтган эшиттиришларимизда айтиб ўтганимиздек, бошқарувчилар эркак ёки аёл киши бўлиши ҳам мумкин. Улар ўз назорати остидаги одамларнинг руҳий ўсишига ва гуруҳларнинг ўсишига жавобгар ҳисобланадилар. Бошқарувчилар ҳам ўзлари танлаб олган биродарлардан бир ёки икки кишини ўзларига шогирд қилиб оладилар.

Шогирдларнинг асосий вазифаси, устозидан гуруҳдаги олиб бориладиган ишларни барчасини мукаммал ўрганиб олиш ва устозига йиғилишлар мобайнида ёрдам беришдан иборат. Иккинчи тоифадаги бошқарувчини эса оқсоқол, деб айтишимиз мумкин.

Оқсоқолларнинг иши эса гуруҳлардан ташкил топган бутун жамоатга хизмат қилишдир. Одатда улар жамоат бошқарувчиларининг орасидан танлаб олинади. Оқсоқол асосан бутун жамоатнинг соғломлигига ва бошқа жамоатлар билан бўладиган дўстона муносабатга жавобгардир.

Оқсоқоллар асосан имонда мустаҳкам ва бошқаларга тўғри маслаҳат бера оладиган ва обрў-эътиборли одам бўлса яхши. Лекин Худованд Ўзи танлаган биродарларни шу хизматга қўйиши аниқ. Азиз биродарлар, гуруҳлардан ташкил топган жамоатларнинг соғлом бўлиши учун тўрт нарса жуда муҳим.

Биринчиси, уй гуруҳларининг доимо кўпайиб туриши. Иккинчиси, гуруҳни олиб борадиган усулларнинг қулай бўлиши. Учинчиси, гуруҳ аъзоларининг ҳар бири Худованд учун қандайдир хизмат олиб бориши. Охирги тўртинчиси эса бошқарувчиларнинг камтарлигидир.

Мана шу охирги камтарлик жамоатнинг соғлом бўлишида катта рол ўйнайди. Азиз биродарлар, гуруҳларда олиб бораётган хизматингизни Худованд марҳаматласин ва баракали қилсин. Сизлар билан хайрлашар эканман, барча гуруҳ аъзоларини Отамизнинг Ўзи Ўз паноҳига олсин. Азизлар, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Мактубларингизни кутамиз. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top