3:23

Руҳий ғалаба 97

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали баъзи бир оккультик амаллар ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдим.

Қуйида баъзи бир оккультик амаллар ва уларнинг таърифини келтириб ўтамиз. Сабаби, кўпчилик янги имонга келган биродарларимиз ўзлари билмаган ҳолда шундай амалларни бажарувчиларнинг қопқонига тушиб қолмасилиги учун олдиндан биродарларимизни огоҳлантириб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ўйлайман.

Азиз мухлислар, агар имконият бўлса, келтириб ўтмоқчи бўлган оятларимизни ёзиб олишга улгурсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки ўзингиз Муқаддас каломдан ўқиб кўрсангиз, яна ҳам тушунарли бўлади, деб умид қиламан. Астрология, яъни мунажжимлик — гороскоп ёрдамида самовий ва астрономик ҳодисаларни хариталашнинг қадимий усули.

Мунажжимликнинг қанчалик гуноҳлиги ҳақида Ишаё пайғамбар китобининг 47 боби 13 оятидан 15 оятигача бўлган жойдан ўқиб кўришингиз мумкин. Фолбинлик бу — Худо иродасини билишда қўлланиладиган барча таъқиқланган усуллар. Бу ҳақида ҳам Ишаё китобининг 44 боби 25 оятида ва Дониёр китобининг 5 боби 7 оятида ҳамда Левийлар китобининг 19 боби 26 оятидан, бундан ташқари, Иккинчи Қонун китобининг 18 боби 10 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Келажакни олдиндан айтиб бериш, яъни фол очиш, келажак воқеаларини олдиндан айтиш ва маслаҳат бериш учун турли хил усуллар ва буюмларнинг қўлланилиши -буларнинг барчаси Худованднинг кўз ўнгида жуда катта гуноҳ саналади. Янги Аҳд китобларининг Ҳаворийлар мактубининг 16 боби 16 оятидан 18 оятигача бўлган жойда ҳам айнан шундай фолбинлик ҳақида сўз боради.

Азиз биродарлар яна бир катта гунохлардан саналадиган нарса Некромантия деб айтилади бу дегани― ўлганларнинг руҳи билан алоқа қилиш ва уларнинг ёрдамида иш қилишдир. Бу хақида Худованд бизларни 1 Шоҳлар китобининг 28 бобида ва Иккинчи Қонун китобининг 18 боби 10 оятида огохлантиради.

Азиз биродарлар, ушбу оккультик амалларнинг барчаси келиб чиқиши жиҳатдан жинларга хос амаллардир. Уларнинг кўпчилиги Муқаддас Каломда аниқ тасвирлаб берилган ва қатъий маън қилинган. Имонлилар ҳақиқат йўлидан чиқмаслик учун ҳамиша ўзларида яшаётган Муқаддас Руҳга қулоқ солиб яшашлари керак. Улар ҳеч қачон юқорида айтиб ўтилган йўлларга кирмасликлари керак.

Биз билишимиз керак бўлган бошқа кўплаб иблисга хос йўллар ҳам мавжуд. Астрологик талқинларни тузиш, стол айлантириш, аждаҳолар ва ертўлалар, сеҳрли кристаллар ёки пирамидалар ҳам шулар жумласидандир. Азизлар, эшиттиришимиз ҳақида бизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top