3:38

Руҳий ғалаба 22

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек эса микрофон қаршисидаман. Азизлар, биродарлар орасида ҳам бахслар бўлиб туради. Шахсан мен кўп марта биродарларимиз орасидаги шундай қизғин бахснинг гувоҳи бўлганман.

Кимдир ёвуз руҳлар имонли биродарларга ҳам ҳужум қилади деб айтса, иккинчи биродар йўқ, бизда Муқаддас Руҳ бор, шунинг учун ҳам биз тўлиқ химояланганмиз деб айтади. Келинг ҳурматли биродарлар, Муқаддас Китоб бу ҳақида нима деб айтади куриб чиқсак. Муқаддас Китобда иблис ва унинг жинларининг имонлиларга қарши нопок ва разил ҳатти-ҳаракатлари ҳақида етарлича гапириб ўтилган.

Бу бузғунчи фаолият ҳақида Тавротда ҳам, Пайғамбарлар Китобларида ҳам, Забур ва Янги Аҳдда ҳам кўп гапирилади ва ҳар хил кўринишларда тасвирланади. Мисол учун, иблис имонлиларни ёлғон гапиришга ундайди. Шу ҳақида Ҳаворийлар китобининг 5 боби 3 оятида ўқиб кўришингиз мумкин. Бундан ташқари, имонлилар жамоатини пароканда қилиш ва тарқатиб юбориш учун ҳақиқий имонлилар орасига сохта имонлиларни қўшиб қўяди.

Матто Хушхабар китобининг 13 бобининг 24 ва 30 оятлари ҳамда 37 ва 43 оятларида шу ҳақида гап боради. Иблиснинг бу каби қилмишларидан ўзини ҳимоя қилиш учун ҳар бир имонли ҳушёр ва бедор бўлиши ҳақида эса 1 Бутрус китобининг 5 боби 8 оятида кўришимиз мумкин, у ерда айтилганидек мустаҳкам имон билан иблисга қарши туриши керак.

Иблисга қарши ҳимоя қалқонига эга бўлиш учун имонли Худо Каломидан тўғри фойдаланишни билиши ҳамда тўғри ва муттасил дуо қилишга одатланиши керак. Бу икки фактор дуо қилиш ва Худо Каломи шайтон ва унинг жинларига қарши жангда руҳий ҳаракатларимизнинг асосий таянчи, бошқача қилиб айтганда, бизни тик ушлаб турадиган «умуртқа поғонамиз» ҳисобланади.

Исо Масиҳ туғилгунга қадар 890-900 йилларда Яҳудо шоҳи бўлган. Кушитлар қўшини жанубдан Асага ҳужум қилган пайтда, у душман қўшини олдида фарёд кўтариб, Худодан ёрдам сўрайди. Шоҳ Аса Яҳудо қўшинларининг куч-қудратини эмас, балки айнан Худо сўнгги ва энг яхши ҳимоя эканлигини итоаткорлик билан тан олади. Худо эфиопияликлар қўшинини батамом яксон қилган ҳолда, шоҳ Асанинг дуосига жавоб берди.

Бу ҳодиса, жангда қўшиннинг ката-кичиклиги эмас, балки Худога бўлган комил ишонч ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Худо учун, ҳар доимгидек, ишонч муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан азизлар, ёвуз руҳлардан бизнинг энг яхши ҳимоячимиз Худованддир. Агар Худонинг халқи топиниш ва дуо қилишни биринчи ўринга қўйса, Худо Ўз ваъдасига содиқ қолиб, у ҳақда қайғуради, деб ишонч билан айта оламиз. Азиз тингловчи, шунинг билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top