3:15

Жахл ҳақида 1

MP3

Жуда кўп ота-оналар болаларнинг айниқса ўсмирларнинг жахли чиқишини нормал бўлмаган ҳолат деб қарашади. Ва уларнинг жахлини тийиб қўйишга ҳаракат қилишади. Бу мутлақо нотўғри Муқаддас Китобларнинг бирида: “Боланинг ёшлигидан тўғри тарбияла шунда у қариганида ҳам шу йўлдан оғишмайди”, деб ёзилган. Шундай экан энг асосийси болаларга жахлга қандай муносабатда бўлишни ўргатиш лозим бўлади. жахлнинг ўзи бир пайтнинг ўзида ҳам яхши ҳам ёмон бўлиши мумкин. Жахл бу одатий ҳиссиётлардан бири ҳолос. Бу ҳиссиёт ҳар қандай кишида мавжуд. Муаммо унга қандай муносабатда бўла билишда. Жуда кўп кишилар жахлининг тезлигидан, ва жахли чиққанда кейинчалик афсусланадиган ишлар қилиб қўйишидан нолийдилар. Билишимча ҳамма айниқса оналар жахлга қандай муносабатда бўлишни ва жахлни тийиш ҳақида ўрганиб қўйишлари керак бўлади,чунки улар болаларига ҳам шуни ўргатишлари мумкин. Келин ҳозир пассив-агрессив жахл ҳақида суҳбатлашайлик. Бу жахл энг аввало боланинг ўзига кўпроқ зарар келтиради. Ва унинг ота-онасини ҳам боши –берк кўчага кириб қолгандай ҳис қилишига сабаб бўлади. бу жахл жуда аста секин ва вақт давомида ривожоланади. Ота онасидан жахли чиққан фарзанд уларга ўз жахлини намоён қилишдан қўрқиб, ўз жахлини бошқача усулда намоён қилишга ўтади. Доимо одобли, бўйсунувчан вамактабда аъло баҳоларга ўқиган бола бирданига қайсар, гап уқмас, ва мактабданёмон баҳолар олиб қайтадиган бўлиб қолади. Ота-оналар эса болаларини ҳар ҳил йўл билан тузатишга ҳаракат қилиб кўришади. Болалар бир томондан ота-онасини шу йўл билан жазолашга ҳаракат қилаётгандай бўлади. чунки бундай болаларга оилада, жахлини ошкора намоён этишига рухсат берилмаган. Сўзлар билан жахлини намоён этганида, жазоланган. Шундан сўнг бола ўз жахлини бошқача йўл билан кўрсатишни бошлаган. Бундай болаларнинг ҳатти ҳаракатлари асосида жаҳл ётганини тушуниш осон эмас. Агар асл муаммонинг сабаби қаерда эканлигини топсангиз болаларни тўғрилаш ва унга жахлга қандай муносабатда бўлишни ўргатиш осонроқ кечарди. Масалан бир болангизга мактабда бир китобни ўқиб шу китобдан баён ёзиб келишни буюрди. Болангиз эса сизнинг олдингизга келиб, ойи, мен бу китобни ўқимайман, мана бу китобни ўқийман, деса сиз : “Йўқ ўғлим сен ўқитувчинг берган китобни ўқишинг керак”, десангиз, болангиз жахли чиқиб, бўпти, бўпти шу китобни ўқийман, деса ёки индамай ер депсиниб чиқиб кетса, бу ҳолат сизга ёқмайди тўғрими? Аммо шундай пайтда жазолашга ошиқманг. Бу сизнинг ҳам жахлингизни чиқарди-ку, демак сиз ўзингиз ҳам жахлга қандай муносабатда бўлишни жахл чиққанда қандай йўл тутишни ўрганишингиз лозим. Сиз ўзингизни босиб олинг. Болангиз ҳам ўзини босиб сизнинг айтанингизни қилди. Кейинги куни қулай вақт топиб сиз ўзингиз ёки отаси болангизга кечаги ҳатти ҳаракатидан ва жахли чиққанда ўзини тийишга ҳаракат қилганини айтиб мақтасин. Жахли чиқса ҳам онасига итоат қилганини айтиб, фақат бақиргани ёки ер депсингани ёмон бўлганини тушунтирсин. Шундан бола кейинги сафар нима қилишни билиб олади. Бу ҳақидаги суҳбатимизни кейинги сафар яна давом эттирамиз. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top