2:49

Эстернинг тақдири

MP3

Ассалому алайкум. Дунёда ҳеч бир инсон йўқки, тақдир ҳақида ўйламаган бўлса. Ҳамма ўз ўзига кўп савол беришган “Тақдирини инсон ўзи яратадими ёки у Худо томонидан белгиланган бўладими? ” Бугунги суҳбатимиздан сўнг, бунга ўзингиз хулоса чиқариб оласиз. Буни тарихда ном қолдирган, Муқаддас Каломда алоҳида ҳурматга эга бўлган Эстер ҳақида ўқиб билиб оламиз. Келинг, суҳбатимиз бошида Эстернинг амакиси Мордохай унга айтган сўзларини тинглайлик. “Агар бу вақтда сен жим турсанг, унда яҳудийлар учун нажот ва қутулиш бошқа жойдан келади, сен ва отангнинг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билади, балким сен мана шу вақт учун шоҳликдаги мансабга кўтарилгандирсан?”

Биз ҳеч биримиз ҳаётга шунчаки келмаганмиз, Худованд бизни мақсад билан яратган. Худди Эстер Яҳудийларни қутқариш учун малика этиб танланганидек, Худо олдимизга бирор воқеани қўяр экан, унда бизни муносиб ишлатишни ва бу воқеада ўз вазифамизни бажаришимизни истайди. Эстер эса бу воқеада донолик билан иштирок этиб, ўз мартабасини суистеъмол қилмаган ҳолда иш кўрди. Бунга Муқаддас Каломдан мисоллар келтирамиз. Мордохай Хомон Яҳудийларни қириб ташлаш учун буйруқ олишга эришгани ҳақида билгач, Эстернинг олдига одам юборди. Эстер эса унга жавобан: “Подшоҳнинг ҳузурида хизмат қилаётганларнинг барчаси ва шоҳликнинг

вилоятларидаги халқлар ҳам биладиларки, кимки ички ҳовлига – подшоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир унга битта ҳукм – ўлимдир;

Фақат кимга подшоҳ салтанатнинг тилло ҳассасини узатса, ўша тирик қолади. Мен эса, мана, ўттиз кундан бери подшоҳнинг ҳузурига чақирилмаганман”. Мордехайга Эстернинг сўзларини айтиб бердилар. Мордехай эса Эстерга жавобан деди: “Ҳамма яҳудийлардан мен бир ўзим подшоҳнинг уйида нажот топаман, деб ўйлама. Агар бу вақтда сен жим турсанг, унда яҳудийлар учун нажот ва қутулиш бошқа жойдан келади, сен ва отангнинг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билади, балким сен мана шу вақт учун шоҳликдаги мансабга кўтарилгандирсан?” Ҳаётимизда бўладиган воқеалар ва имкониятлар ҳеч қачон тасодиф бўлмайди. Эстернинг малика этиб тайинланиши ҳам тасодиф эмасди. Амакисининг сўзларига жавобан, Эстер Мордохайга бундай жавоб жўнатди:

“Боринг, Шушанда яшайдиган ҳамма яҳудийларни тўпланг. Мен учун рўза тутиб, уч кун давомида кундузи ҳам, кечаси ҳам еманглар ва ичманглар. Мен ҳам чўриларим билан бирга рўза тутаман. Кейин эса, бу иш қонунга қарши бўлса ҳам, подшоҳнинг ҳузурига бораман. Агар ўлишим керак бўлса, ўламан”. Энг эътиборга лойиқ томони, у ҳеч бир ишни ўзбошимчалик билан қилмаган ва Худонинг ҳоҳишини амалга ошириш йўлида хатто ўлимдан ҳам қўрқмаган. У ҳақида батафсил ва қизиқарли маълумотни бизнинг кейинги суҳбатларимиздан ёки www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top