2:43

Худонинг сўзи 33

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Келинг, ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали Иброҳим ва унинг оиласи ҳақида гаплашсак.

Эсингизда борми анча қариб қолган Иброҳим ва Сорага Худованд томонидан берилган боласининг исми? Ҳа, унинг исми Исҳоқ эди. Орадан анча вақт ўтди, мен сизларга бугунги мавзу ҳақида гапиргунимча Исҳоқ ҳам ўсиб-улғайиб, катта йигит бўлиб қолибди.

Албата Иброҳим ўзининг боласини кўриб, ҳар бир ота-онадай хурсандчилиги ичига сиғмасди. Чунки ушбу болани уларга Худованднинг Ўзи берган эди-да. Кўчада ўйнаб юрган боласини кўрган ҳар қандай ота-онадай, Иброҳим ҳам Исҳоқни ўйнаб юрганини кўрганида жуда хурсанд бўлиб кетарди. Ниҳоят, бола ўсиб-улғайиб, катта йигит бўлди.

Иброҳим Исҳоқни ҳар сафар кўрганида, Худованднинг қолган ваъдалари ҳам унинг ёдига тушиб кетар эди. Худованд Иброҳимнинг авлодини жуда кўпайтириб, уларни марҳаматламоқчи бўлган эди. Албатта, мен ишонаман, Иброҳим Осмондаги тирик Худо ҳақида ўз ўғлига гапириб берган бўлса керак. Кунларнинг бирида Худованд Иброҳимнинг олдига мушкул бир вазифани қўйди.

У айтган эди: “Ўз ўғлингни тоққа олиб бориб, Мен учун уни қурбонликка бағишла”, — деб. Иброҳим Худога қулоқ солиши керак эди. Ҳатто бу ҳақида ўғлига қандай гапиришни ҳам билмасди. Азиз радио тингловчи, ҳар биримизнинг ҳаётимизда шунга ўхшаш ечими кўринмайдиган воқеалар, муаммолар бўлишига ҳеч шубҳа йўқ. Шундай пайтларда нима қилишимиз керак?

Келинг, азиз радио тингловчи, Иброҳим бобомиз қандай йўл тутганини биргаликда кўриб ўтсак. Агар маъқул бўлса, Иброҳим каби Худовандга бўйсунувчи, содиқ фарзанд бўлишга ҳаракат қиламиз. Лекин аксинча йўл тутсак, Худованддан узоқлашишимиз ҳеч гап эмас.

Албатта Иброҳим Ўғлини олиб тоққа қараб йўл олди. Иброҳим йўлда бораётиб, фақат бир нарса ҳақида ўйлар эди. Худованд унинг энг яқин дўсти эди-ку. Нима учун энди У Иброҳим учун энг қимматли бўлган нарсани қайтариб олмоқчи? Азизлар, шундай саволлар сизни ҳам қийнаб қўйган пайтлар бўлса керак.

Нима учун Худованд мени ташлаб қўйди, У мени бошқа севмайдими, деган саволлар. Иброҳим худди Худованд айтганидек қилди, лекин Худованд уни тўҳтатиб қолди. Исҳоқ соғ-саломат тирик қолди. Худованд ҳар бир инсонга шундай синовлар бериши муқаррар. Шу орқали бизнинг Унга бўлган содиқлигимиз синалади. Азизлар, ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг электрон манзилимизга жўнатинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломот бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top