2:46

Худонинг сўзи 295

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: навбатдаги эшиттиришларимиздан бири сиз, азиз биродарларимиз учун тайёрланди.

Илоҳиёт фақат Худо ҳақида билиш бўлибгина қолмай, Худони таниб-билиш ҳамдир! Уни таниб-билишимиз учун эса У билан дўстлигимиз қайта тикланиши керак. Бошқача қилиб айтганда, биз Муқаддас Китоб илоҳиётига холис кузатувчи сифатида эмас, масиҳий сифатида қарашимиз керак.

Хушхабарнинг ваъз этилиши орқали биз Исо Масиҳга имон келтирдик. Масиҳга Раббимиз, деб сажда қила олишимиз учун У бизнинг исёнкор юракларимиз ва онгимизни забт этади.

Биз Масиҳ ҳақидаги ягона билимни фақат Муқаддас Ёзувлардан оламиз, улар эса Масиҳ ҳақида ҳамжиҳатлик билан шаҳодат қилишади. Уларда Масиҳ бизга Худони очиб берувчи, намоён қилувчи Зот сифатида кўрсатилган; Масиҳ Худонинг Каломидир.

Муқаддас Китоб эса Масиҳ ҳақидаги китоб бўлиб, у Муқаддас Руҳ илҳоми остида ёзилган. Муқаддас Китоб Масиҳ ҳақида бехато, бенуқсон шаҳодат беришини Худонинг Ўзи таъминлаган, бош-қош бўлган.

Шу туфайли Муқаддас Китоб илоҳиётининг маркази Исо Масиҳ бўлиб, У очиб берувчи ва Нажоткор, деб эътироф этилади. Муқаддас Китобни тушуниш учун, биз, энг аввало, Худони танишни бошлаган нуқтамиздан бошлаймиз. Яъни, биз Исо Масиҳдан бошлаймиз ва биз Муқаддас Китобнинг ҳар бир қисмини Унга нисбатан ва Унинг бизга берган нажот фаолиятига асосланиб кўрамиз.

Эски ҳамда Янги Аҳд учун ҳам биз шундай йўл тутамиз. Масиҳий дегани Исо Масиҳга ишонувчи, унга имон келтирган одамдир. Биз мана шу оддий далилни эътибордан қочирмаслигимиз керак!

Хушхабар каломи Муқаддас Руҳ қудрати билан бизни ўзига тортиб, зулматдан ёруғликка бошлайди, яъни бизни Масиҳ томон чорлайди. Хушхабар Худо Шоҳлиги тўғрисидаги хабар бўлиб, у Исо Масиҳ шахси ва фаолияти орқали келади.

Хушхабар бизларни ўлимдан халос этиб, абадий шоҳликнинг меросхўрлари қилиш учун Худонинг қутқариш нажот режасидир ва унинг асосида Исонинг туғилиши, ҳаёти, ўлими, қайта тирилиши ва самога кўтарилиши ётади. Масиҳий ҳаётимиз Хушхабардаги Масиҳга тўлиқ ишончимизни қўйиш орқали бошланади.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу жойда якун ясаб, сиз азизлар билан хайрлашмоқчимиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top