Баъзида ён-атрофдаги аёллардан турмуш ўртоғим билан тез-тез жанжалашамиз. Жанжаллардан сўнг ўйлаб қоламан, бундай жанжалларимизнинг негизи нимада экан?, каби сўзлар қулоққа чалинади. Ҳар бир оила жанжалдан ҳоли бўлишга кафолатланмаган. Ҳар бир оилада жанжал бўлади. жанжаллар ва ҳатто арзимас кўринган низо ҳам киши кўнглига озор етказади. Инсон ҳар қанча муросали ва сулҳпарвар бўлмасин, барибир оилавий можаролардан қочиб қутулолмайди. Бошқа жанжалларга қараганда оилавийлари кўпроқ оғриқли бўлади. ҳатто унча-мунча гапрни ўзига юқтирмайдиган, энг сурбет одам ҳам ўз жуфтининг аччиқ-тизиқ гапини юрагига яқин олиши аниқ.. эр-хотинлар бир-бирларига қанчалик яқин бўлса, зарби ҳам шунчалик оғриқли кечади. Бир-биридан руҳан узоқ бўлган оилаларда эса бу вазият юмшоқроқ ўтади. Чунки уларни руҳиймасофа ҳимоялаб туради. Оилавий жанжаллар сабабини ўрганувчи руҳшунос олимлар уларнинг бир нечта асосий сабабларини санаб ўтадилар. Улардан бири-ҳаётий қарашларнинг турфалиги. Бу фарқ бошида билинмайди. Вақт ўтиши билан эса юзага чиқади. Ва жанжалларга олиб келади. Оиладагилар бир-бирини аяб, тушунишга ҳаракат қилишса бу жанжаллар бошқа жанжал турига қараганда осонроқ бартараф этилиши мумкин. Тез тез учраб турадиган жанжалнинг яна бир тури “оиладаги ҳокимият учун кураш” дейилади. Бунда низо нимадан чиқишидан қатъий назар, негизида ҳукмронлик қилиш истаги ётади. “Ким кимдан устун?”қабилидаги жанжалларда эр-хотин иложи борича кўпроқ бир-бирларининг камчиликларини топишга ва ерга уришга ҳаракат қилади. Оилада ким устун бўлиши керак деган нуқтаи назар болаликдан шаклланади. Шунинг учун умр йўлдош танлашда оиласида ота-онасининг тутган ўрнини суриштириш фойдадан ҳоли эмас. Тинимсиз жанжалларнинг сабабларидан яна бири бу оилада меҳрнинг етишмаслигида. Бунда эр-хотиндан бири меҳрини очиқ ифодалайдиган оилада ўсган бўлиши мумкин. Иккинчиси эса аксинча, чин дилдан эркалаш, меҳрибончилик қилишни сездирмаслик лозим, деб ҳисоблайдиган оилада улғайган. Натижада тушунмовчиликлар келиб чиқади ва можароларга сабаб бўлади. оила меҳр истаб, илиқлик кутиб, талпинадиган макон. Бу маконда тушунмовчилик, шафқатсизлик, меҳрсизлик илдиз отса, оила аъзолари меҳрини бошқа жойдан излай бошлашади. Жанжалга сабаб бўладиган яна бир муҳим омил одамни ўзгартиришга уринишдир. Бу ҳаракатлар бефойда. Жанжалларнинг ҳар учтадан биттаси ана шу туфайли юз беради. Бу статистик маълумотлар эди. Муқаддас каломда эса: “Қуёш ботгунча ғазабдан қайтинглар, иблисга фурсат берманглар”, деб ёзилган. Шунинг учун эрингиздан узр сўранг, ўзингиз ҳам уни кечиринг. Эрингизни ўзгартириш сизнинг қўлингиздан келмайди. Бу Худонинг иши. Худодан энг аввало ўзингизни ва кейин эрингизни ўзгартиришни сўранг. Ўзингиз эса эрингизнинг ҳарактерига кўникиб мослашиб яшашга ҳаракат қилинг. Бугунги суҳабтларимиз оилангиздаги можароларнинг олдини олишга ёрдам берса ажаб эмас. Омон бўлинг!