2:57

Сарвиқомат бўлиш сири

MP3

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда озиш истагида юрган аёллар талайгина. Бу тушунарли ҳол. Либосларимиз бизга янада ярашиб туриши учун хушбичим қоматга эга бўлишимиз керак. Сарвқоматлилик аёл кишини ёшартиради, хуснига кўрк бағишлайди.

Семиришнинг сабаби наслий мойиллик, шунингдек, организмдаги баъзи касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу боис врач кўригидан ўтиш ҳам мақсадга мувофиқ. Лекин аксарият ҳолларда кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш, кам ҳаракатлилик охир-оқибатда семиришга олиб келади.

Биз сизларга тез фурсатда таъсир кўрсатувчи «мўъжизакор» пархезларга берилмасликни маслаҳат берамиз.

Аввало, бу парҳезларга узоқ муддат амал қилиш қийин, қолаверса, махсус парҳезлардан сўнг овқатланиш ўз меъёрига тушганда, маълум вақт ўтгач вазнингиз яна аввалги ҳолатига қайтади. Қисқа вақт ичида кўп вазн йўқотиш саломатлигингизга ҳам жиддий путур етказади: ошқозон-ичак, юрак-қон томир фаолияти бузилишига олиб келади, организм учун зарур моддалар келиб тушмайди, натижада бош айланади, киши тез толиқадиган, асабий бўлиб қолади.

Гўзал, хушбичим, қоматга эга бўлиш учун овқатланишни меъёрга солиб, таомлар миқдорини секин-аста камайтириб бориш, мунтазам равишда жисмоний машқлар, спорт билан шуғулланиш лозим. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин.

Аввало овқатланиш режимини тартибга солинг. Бирданига кўп овқатланманг. Яхшиси кам-камдан белгиланган вақтда кунига 5-6 маҳал овқатланинг. Бу иштаҳани сўндиради. Иложи борича суюқликни камроқ ичинг, бу ўз навбатида организмда ёғ эришига ёрдам беради.

Деярли ҳар куни жисмоний машқлар, шейпинг билан шуғулланинг. Овқатланиб бўлгач, бирон-бир жисмоний иш билан банд бўлинг. Кўп пиёда юринг, югуриш ҳам озишга катта ёрдам беради. Агар рақсга тушиш имкони бўлса, уни қўлдан бой берманг. Тез семиришга олиб келувчи юқори калорияли маҳсулотларни истеъмол қилманг. Булар жумласига шоколад, музқаймоқ, қандолат маҳсулотлари, оқ нон, картошка, хамир таомлар, ёғда қовурилган гўшт, колбаса, бўтқалар киради.

Аччиқ масллиқлар, тузламалар иштаҳани қўзғайди. Шу сабаб уларни таомномангиздан олиб ташланг. Туз миқдорини чеклаш керак, лекин умуман тузсиз таом истеъмол қилиш ярамайди.

Агар юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларни танаввул қилишдан ўзингизни тия олмасангиз, организмга тушган энергияни сарфлаш учун 1 соат мобайнида жисмоний машқ билан шуғулланиш керак бўлади.

Таомномангизнинг асосий қисмини мева-сабзавотлар, сут маҳсулотлари – қатиқ, ёғсиз сметана, творог, пишлоқ ташкил этсин. Кунига 1кг ҳўл мева истеъмол қилинг. Оқсилларга бой бўлган қайнатилган балиқ, гўшт, тухум ҳам тавсия этилади. Ўсимлик мойи организмга жуда фойдали ва зарур маҳсулот ҳисобланади, кунига 20-25 гр ўсимлик мойини турли салатларга қўшиб истеъмол қилинг.

Энг асосийси кечки соат олтидан кейин умуман ҳеч нарса еманг. Кечқурун овқат ҳазм қилиш секинлашади ва ортиқча ёғ организмда йиғилиб қолади. www.najot.com сайтимиз сизга керакли маълумотларни бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top