Азиз аёл жуфтингиз бозор қилиб келганда чеҳрангиз ҳамиша очиқ бўлсин. Чунки оломоннинг ичида савдо қилиш, юкни уйгача келтириш азиятли иш! Эркагингиз нима олиб келган бўлса ҳам ўша нарсалар тугагунча кўнглингиз тўлмаганини билдирманг. Қилган яхши савдосини бот бот мақтаб туринг. “олган картошкангиз бирам яхши я, чойни зўридан олибсиз да, гуруч танлашга устасизда”, каби лутфлар эркакни тарбиялайди, унинг кўнгли ўсади, кейингиз гал янада астойдил бўлади. “нега қолган нарсалар ҳақида индамайсиз, улар ёқмадими” дейди у. “Йўқ улар ҳам яхши” деб қўясиз қисқагина. Ўша ёмон нарса тугаб, жуфтингизни яна бозорга йўллаётгандагина ётиғи билан «ўтган сафар гўшт ёки сабзининг фалон айби борлигидан олиб қўйибсиз, энди ўша томонларига эҳтиёт бўлинг”, десангиз кифоя. Умуман келин ойим, рўзғорга илиниб қимматми, арзонми қўлида нимадир кўтариб келган эркак ЯХШИдир! Уларга рағбат бериб, зукко бозор қиладиган, олиб келган буюмларини бошимизга қўйиб юриб, рўзғоргқа қайишадиган, болаларни чуғурлатиб раҳмат айттириб юриб болам чақам дейдиган қилиб оламизда!
Эркакнинг яна бир заифлиги бор. Пули тугаб қолса, қовоғи тушиб, торайиб қолади. Шундай пайтларда сизга тинчлик керак бўлса, унга нохуш гапларни айтмай туринг. Дунёнинг пулдан кўра минг марта гўзал неъматлари борлигига, уларни кўриб, туйиб маза қилишга чорланг. Болаларнинг яхши иши, ширин гапидан, атрофдаги чиройли ишларидан гапириб чалғитинг, тор дунёсини ёритинг. Куч кетадиган вақт, кайфият кетадиган, балки маблағ кетадиган муаммо ва маслаҳатларни жуфтингизнинг пули бор пайтига тўғриланг. Ўшанда кайфияти яхши бўлади. ишингиз осон битади. “Аёл юрагига қил сиғмай турганда ҳам, ҳамма ишга балогардонку”, деманг, “эрлар нега бундай” деб сиқилманг. У куч салоҳият аёлга берилган, эркакда йўқ. Каптардан булбуллик, олчадан ўрик сўролмаймизку! Инсондан имкониятида борини талаб қилиш керак. Жуда кўп ҳолларда ёш келинларимиз, турмушнинг дастлабки йилларида эрининг характерига тушунолмай, доимо унинг камчиликларидан гап очадилар. Шу ўринда келинларимизга бир гап айтай, эрингизнинг ёмон сифати кўзингизга ташланганида, унинг яхши сифатлари борлигини ҳам ёдингиздан чиқарманг. Турмушда доимо сабр қиладиган, вақти келганда узр сўрашда доимо илғор бўлинг. Икки бир бирига мутлақо ўхшамайдиган инсоннинг турмушда яшаб кетиши осон эмас. Эрингизни ҳурматини жойига қўйиш сизнинг мажбуриятингиз. Эрни эр қилиш машаққати шу бўлса керак. Келин ойим, оила, рўзғор дегани ҳамиша бир неча фикр ва феълнинг тинмай тўқнашуви, мунозарага киришуви демакдир. Гоҳида бир онадан туғилганлар бир-бирларига сингмай қоладию четдан келган келин анча мунча илғаниши турган гап. Гап қайтариш беодоблик! Эрга бўйсуниш ва доимо уни ҳурмат қилиб яшаш биз аёлларнинг вазифаси. Бу вазифани бизга Худо берган. Худо эса бизни ўзимиздан кўра яхшироқ билади. Бизга нима яхшию нима ёмонлигини ҳам. Оилангизга Худодан абадий тинчлик ва ҳотиржамлик тилаймиз.