2:58

Қиз фарзанд

MP3

Ассалому алайкум гўзал ва жонкуяр оналар. Оилада қиз фарзанд туғилса, оналар уни қандай қилиб гўзал, назокатли ва тарбияли қилиб ўстирсам экан, деган ташвишга тушиб қоладилар. Чиндан ҳам қиз болани қандай назокатли қилиб тарбияласа бўлади? Назокатлилик, зеболик, мулойимлик қиз болада ёшлигидан бошлаб тарбияланиши керак бўлган сифатлардир. «Маликани тарбияласанг – маликага, сигирни тарбияласанг – сигирга эга бўласан», — деган ҳақиқат ҳаммага аён. Агар қиз болага сен ҳаммага ўхшагансан деб уқтириб борилса, у бора – бора ҳаммага ўхшаб қолади.

Назокатлилик қиз болага табиат томонидан берилган инъомдир. Аммо уни уйғотиш, кучайтириш ва бу ҳисни ўстириш – оналар, ўқитувчилар, атрофдагиларнинг вазифаси саналади.

Қиз боланинг келажакдаги ҳаёти тўлақонли ва уйғунликда ўтиши, унинг аёллик назокати куртак ёзмай туриб сўлиб қолмаслиги, кичик ҳоним келажакдаги никоҳида бахтли бўлиши учун ушбу жиҳатлар доимо сингдириб борилади. Қиз болани назокатли қилиб ўстириш учун кичкина маликани латофатли бўлишга ва ноз-карашма қилишга ёшлигидан ўргатиш керак. Ғамза санъатининг нозик жиҳатларини ўргатиб бориш лозим. Меъёрдан ошмаслик ва дидли-фаросатлиликка одатланмоқ зарур. Нималарни кийишини, болалар олдида ўзини қандай тутишини ўргатиш керак. Пардоз-андоздан қандай моҳирона фойдаланишини, сочини қандай яхши турмаклашини, нозик ҳаракатлар билан қай тарзда юришини ҳам ўрганса, нур устига аъло нур. Қиз болани неча ёшидан бошлаб упа-эликдан ва тақинчоқлардан фойдаланишга рухсат бериш мумкинлиги борасида оналар жуда кўп баҳслашишади.

Шунинг учун ҳамма нарсанинг ози ширин деган ақидага амал қилган ҳолда балоғат ёшига қадам қўйиш палласида озгина рухсат бериш мумкин. Аёллик белгиси ташқи гўзаллик билан ҳамоҳанг бўлган ички гўзалликдир. Ҳаммаси жуда оддий! Унда нима учун атрофимизда зўриқишли кайфиятдан чиқа олмайдиган аёллар бунча кўп? Нима учун никоҳлар бузилмоқда? Ҳақиқий аёллик ҳислатларига эга бўлишгина назокатлилик ва мустаҳкам оила, аёллик бахти ва маҳорат ўртасида узвий алоқани таъминлайди. Қизалоғингизни ёшлигиданоқ маҳоратли қилиб ўстириш сизнинг қўлингизда. Бунинг учун унда ишонч ҳиссини уйғотиш лозим. Мен бахт ва севги учун яралдим. Мен қувончман, мен Қадрлиман, мен – муҳаббатнинг ўзиман! Қизалоғингиз бу туйғуни гўзал ҳаётининг энг биринчи кунлариданоқ ҳис этсин. Болалар ҳеч нарсани баҳолаб ўтирмайди ва шубҳа остигаям олишмайди. Унинг онгига ушбу қатъийлик формуласини ёзиб қўйинг.

Ўзини севмоқ – ўзига нисбатан муҳаббат билан қарашни англатади. Бугун инсон ўзини севса, бошқа барча нарсаларни ҳам сева олади. Назокатли қизни тарбиялаш учун ўзингиз унга намуна бўлишингиз керак. Дилдан чиқмаган қалбаки мақтов ёки хушомад беъмани эшитилади. Қизчангизни рақс гуруҳига беринг, уни чиройли ҳаркат қилишга ўргатишади. Уни музей ва кўргазмаларга олиб боринг, у гўзалликдан баҳра олишга ўрганади. У билан концертларга боринг, у табиат қўшиқларидан эшитади. Унга чиройли кўйлак ва туфличалар, безаклар ва болалар косметикасидан олиб беринг. Шунда у барчасидан оқилона фойдаланишни ўрганади.Унинг ҳар бир гўзал, нозик ҳаракатларини эътиборга олинг. Мақтанг ва севинг. Ўпинг ва эркаланг. Уни завқлантиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top