2:53

Худонинг сўзи 38

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни Жорж Вашингтоннинг бир ажойиб айтган гапи билан бошламоқчиман. Жумладан у шундай деган эди: “Дунёни Худованднинг ва Муқаддас каломнинг бошқарувисиз бошқаришнинг имкони йўқдир.”

Азизлар, қаранг, қандай ажойиб ва ҳақ гап. Раббимиз Исо Масиҳни ўз юракларига қабул қилган биродарларимиз учун Худованднинг каломи бир умр тўғри йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади.

Каломда барча Унга имон келтирганлар учун жуда ажойиб ваъдалар берилган. Қачонки бутун дунёдаги инсонлар Худовандга бўйсуниб, Ундан қўрқиб яшашни бошласалар, Худованд ҳам инсониятни марҳаматлашни бошлайди.

Ҳозирги кунда бутун дунёда инсонлар бир-бирига нисбатан кўролмаслик, ҳасад ва турли жиноятларни содир этиб келишмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада эканлигини кўпчилигимиз яхши биламиз. Ягона сабаб — гуноҳдир. Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир инсонга кечирим беришга тайёрдир.

Лекин кўплаб инсонлар кечирим олишни истамаяптилар. Муқаддас калом нима учун Худованд томонидан биз, инсониятга, берилди? Албатта, уни ўқиб ўрганишимиз учун, Унга, яъни Худованднинг борлигига ишонишимиз учун, Раббимиз Исони қилган ишларини тушунишимиз учун, энг муҳими эса, Худовандни севиб Раббимиз Исога эргаша олишимиз учун ушбу калом берилди.

Раббимиз Исо бу — Муқаддас каломнинг марказидир. Шунингдек У ҳар бир инсоннинг ҳаётининг марказида бўлиши керак. Агар инсонларга фалон жойда бир умр бутун авлодинга етадиган бойлик бор, мана сенга манзили, деб айтса, йўлида учрайдиган барча тўсқинликларни енгиб ўтиб, шу бойликка эришишга ҳаракат қилади.

Лекин минг афсуслар билан шуни айтишимиз керакки, Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир инсон учун бутун дунёдаги бойликлардан ҳам азизроқ эканлигига ҳали кўпчилик инсоният, шу жумладан, бизларнинг ватандошларимиз ҳам ишониша олмаяпти. Ҳар бир инсонинг ҳаёти унинг қўлидадир.

Шундай экан, бизнинг келажагимизни фақатгина Исо Масиҳ ҳал қила олади. У инсонларни иккига ажратади. Инсоният ё бир умрлик абадий ҳаётга ёки бир умрлик ўлимга ҳукм қилиниши керак. Азиз дўстлар, ҳали бироз вақт борлигида Худованднинг олдида барча гуноҳлар учун тавба қилиб кечирим сўраган инсонга қутқарилиш учун имкон бор. Азизлар, шу мавзуда сизларнинг мактубларингизни кутиб қоламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top