3:08

Болаларнинг ўсишига ёрдам 173

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин.

Азиз ота-оналар, ҳар бир болани Худованд ўзига яраша турли хил шўхликлар ва инъомлар билан марҳаматлаган, шунинг учун болаларга бераётган тарбиямиз унумли бўлиши учун ҳар бир ота-она ўз боласининг шу жиҳатларини яхши билиши кўзда тутилади. Биз юқорида тилга олган шўхликлар ҳар бир болада мавжуддир.

Баъзи ота-оналар шу шўхликларга ижобий равишда қарасалар, баъзилари албатта ўзларининг салбий қарашларини билдиради. Бундай шўхликлар айрим болаларга туғма равишда берилган бўлса, баъзилари ташқи дунёнинг таъсири остида шундай бўлишга олиб келади, бошқалари эса уйдаги шароитни кўриб, ота-онанинг бир- бирига бўлган муносабатини кўриб, ўзларининг юриш-туришларида ўзгаришлар ясаши ҳам мумкин.

Боланинг қандай ўсиб боришини унинг олдинги авлоди ҳам белгилагани каби, атроф-муҳит ҳам унга ўз таъсирини ўтқазмай қолмайди. Лекин барчаси албатта ота- она ва буюк Худовандга боғлиқ бўлади. Агар ота-она Худованд истаганидек болаларга тарбия бериб борсалар, албатта улар ўзлари кўзлаган мақсадларига эришадилар. Чунки бундай тарбияда фақатгина ота-она эмас, балки Худованд ҳам иштирок этади.

Тарбиядаги энг муҳим омиллардан бири, боладаги салбий қилиқларни аста-секин олиб ташлаш керак. Болалардаги турли хил салбий омиллар албатта уларнинг ота-боболаридан ўтиши мумкин.

Қачонки ота ёки она, қолаверса боболари ҳам ўзларининг бола тарбиясига салбий таъсир қилаётган жиҳатларини Худованд олдида тан олиб ундан воз кечсалар, болада катта ўзгаришни кўришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам бола тарбиясида бизнинг авлод ва аждодларимизнинг ким бўлганлиги катта аҳамиятга эгадир.

Муқаддас калом айтадики, инсонни қилаётган ишлари орқали билиш мумкин экан. Боланинг кимлигини ва қандай тарбия олаётганини билиш учун уни кузатишнинг ўзи етарли.

Уни кузатишда эътибор беришимиз керак бўлган жиҳатлари шундан иборатки, бола бошқалар билан қандай муносабат қиляпти, яъни қандай гаплашяпти ёки унинг кучли ва ожиз томонлари нималардан иборат, мана шу кузатишлар ҳар бир ота-онага болани ўрганиши учун катта ёрдам беради, деб ўйлаймиз.

Бу дегани, кун бўйи бола билан банд бўлинг дегани эмас. Албатта, болага вақт ажратган пайтингизда уни кузатиб боринг. Топилган камчиликлар учун Худовандддан ёрдам сўраб ибодат қилинг.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзуимизни якунлар эканман, сизларга ўзимизнинг электрон манзилимизни эслатиб ўтсам. Албатта бизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top