3:49

Болаларнинг ўсишига ёрдам 243

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашганимиздан ғоят хурсандмиз. Биринчидан, нима учун Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилган? Шу ҳақида бироз ўрганишга ҳаракат қилсак. Ёдингизда борми? Илон Момо Ҳавога нима айтган эди? Илон Момо Ҳавони қандай васвасага солган эди? Яхши ва ёмонни билиш дарахтни есангиз, ўлмайсизлар, деб илон ёлғон гапирди. Яхши ва ёмонни билиш дарахт ўзи нима? Азиз болажонлар, баъзида айрим биродарларимиз ушбу дарахтни олма дарахти, деб айтишади.

Мен шуни эътиборингизга маълум қилмоқчиманки, у қандай дарахт бўлганлигини ҳеч биримиз билмаймиз. Худо одамларни яратганида одамлар ҳар бир қарорни чиқариш учун Худодан маслаҳат ва ҳикмат олардилар. Яъни улар яхши ва ёмоннинг фарқини билмай, мутлақо Худога суянардилар.Улар яхши ва ёмонни билиш дарахтини егач, яхши ва ёмонни таътиб, Худога суянмай ўзининг ақли билан юра бошладилар. Улар мустақил бўлишни хоҳлашди. Нима учун Момо Ҳаво яхши ва ёмонни билиш дарахтидан еган эди? Момо Ҳаво илонга ишонди ва Худонинг гапига суянмади. Момо Ҳаво мағрурлик қилиб, у Худо каби бўлишни хоҳлади.

Момо Ҳаво нима энг яхши эканлигини билишни хоҳлаб, Худога қулоқ солмади. Ва ўзини–ўзи алдади. Лекин фақат Момо Ҳаво эмас, Одам Ато ҳам мевани еганида, у ҳам худди шундай қилаётган эди. Шу пайтда биринчи гуноҳ содир бўлди. Шунинг учун иккаласи ҳам гуноҳга бота бошлашди. Улар гуноҳ қилганидан кейин, нима рўй берди? Улар бир–биридан уялишди. Улар Худодан яширишди. Илгари улар қип–яланғоч бўлиб, уялмасдилар. Нега? Гуноҳ қилишидан олдин улар мутлақо Худога қаноат қилишган ва кўнгли тўк эдилар. Худо улар билан бирга юрган ва уларнинг муҳтожлигини таъминланган, шунинг учун уларда камчилиги йўқ эди.

Уларни Худо билан учрашгиси ва гаплашгиси келмади. Шу пайтдан бошлаб улар Худодан узоқлаша бошладилар. Натижада улар ўзларининг муҳтожлигини таъминлай олмадилар ва ўзларининг камчилигини сезиб турадилар. Шунинг учун бу камчиликларни қоплаш учун, улар кийим–кечаклар кия бошлашди. Одам Ато Момо Ҳавони айблади. Биз ҳам Одам Атога ва Момо Ҳавога ўхшаймиз. Биз ҳам Худонинг сўзларига итоат қилмаганмиз. Биз ҳам мағрурлик қилиб кўп гуноҳ қилганмиз. Биз ҳам Худодан узоқлашганмиз. Биз ҳам худди Одам Атодек, бошқа одамларни бизнинг гуноҳларимиз учун айблаганмиз. Эсингиздами? Эшиттиришларимизнинг бирида, Худо бу дунёни яратганида жуда яхши бўлган бўлса, энди нима бўлди, деб мен сиздан сўраган эдим.

Ҳозир шу саволни жавобини топдик. Одам Ато ва Момо Ҳаво орқали гуноҳ дунёга кирди. Ҳар бир киши ўшандан ҳозирги замонгача гуноҳ қилган. Бу гуноҳлар туфайли дунёнинг шароити ёмон бўлиб қолди. Азиз болажонлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз, азизларга айтиб ўтмоқчи эдим. Манзилимиз: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top