2:53

Болаларнинг ўсишига ёрдам 174

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг.

Айрим жониворларнинг болалари туғилганидан сўнг, бирданига ўзи ҳақида қайғура олади, лекин инсон фарзанди бир мунча вақтгача кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлади. Аслида Худованд шундай қилиб яратган.

Инсон туғилганидан сўнг, албатта кимнингдир ёрдамига муҳтождир. Бола ҳақида инсонлар қандай ғамхўрлик қилиши барчамизга яхши маълум. Ота-она ўз фарзандини овқатлантириши, ювинтириши ва иссиқроқ ёки аксинча кийинтириши керак.

Керак бўлса, ёш бола билан ҳам айрим жисмоний тарбия ишларини олиб боришмиз лозим бўлади. Бу айтиб ўтганларимиз бола туғилганидан сўнг, тахминан уч ойча албатта қилиниши керак бўлган ота-оналарнинг асосий вазифаларидан биридир. Чақалоқ болалардан атроф-муҳитни кузатиш ҳолати бир мунча чегараланган бўлади.

Айрим олимларнинг келтириб ўтишича, чақалоқ бир қанча вақтгача ўзининг онасини кўкрагидан то юзигача бўлган масофани билади холос. Қачонки она ўз боласини қўлига олганидагина бола илиқликни ҳис эта бошлайди. Шу билан биргаликда ўз онасининг бағрида эканлигини ҳам ҳис эта олади.

Кўпчилик олимлар айтишадики, боладаги бошқа нарсаларга эътибор беришни ривожлантириш учун бола ётган жойга тўғри масофага турли хил шақилдоқ ўйинчоқларни ва турли хилдаги рангли, айниқса оқ-қора рангли ўйинчоқларни осиб қўйиш фойдадан ҳоли эмас экан.

Агар бола тўғри ўсиб бораётган бўлса, тахминан уч ёки беш ойлик даврида шу ўйинчоқларни ушлашга ҳаракат қилади. Бу эса боланинг тўғри ривожланишида катта ёрдам беради. Ҳурматли ота-оналар, бир нарсага катта эътибор беришингизни илтимос қилардик.

Қачонки бола доимо қоронғу хонада бирдек ётишда давом этаверса, унинг ўсиши ҳам, ривожланиши ҳам жуда секинлашади. Шунинг учун, азиз биродарлар, болалар билан ҳатто кунинг совуқ кунларида ҳам маълум вақт кўчада тоза ҳавода сайр қилиш фойдадан ҳоли эмас экан.

Ўйлайманки, ушбу гапларни ва маслаҳатларни оналаримиз яхши билишади. Ҳурматли биродарлар, бола туғилганидан бошлаб уни Худованднинг таълим- тарбияси бўйича тарбиялаш келажакда яхши ҳосил йиғиштириб олишнинг асосий гаровидир.

Азиз ота-оналар, шунинг билан бугуги арзимас маслаҳатимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини сизларга айтиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top