2:46

Худонинг сўзи 49

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Азизлар, биз аввалги эшиттиришларимизда айтиб ўтганимиздек, ҳаворийлар Муқаддас Китобни ўзлари кўрган ва эшитганлари билан ёзган эдилар. Ҳаворийларнинг ўлимидан сўнг, ўша даврдаги жамоатлар барча қўл ёзмаларни тўплашиб, бир китоб сифатида йиғишган эди. Шу қўл ёзмалар тўпламини биз ҳозирги кунда Муқаддас Китоб деб айтамиз.

Муқаддас Китобдаги барча ёзувлар инсонларга аниқ тушунарли қилиб битилган. Шундан ҳам билиш мумкин-ки, Худованд барча инсонларга Ўзи ҳақидаги барча ҳақиқатларни очиқ ва тушунарли қилиб баён этган эди.

Шунга қарамай, бугунги кунда кўпчилик одамлар бир саволни доимо бир-бирларига беришмоқда. Савол шундан иборат: Биз қандай қилиб Худо ҳақидаги барча ҳақиқатларни билиб олишимиз мумкин?- деган савол.

Азиз радио тингловчи, ушбу саволга шундай жавоб бериш мумкин. Албатта Худованд ҳақидаги барча ҳақиқатларни Унинг каломини ўқиб, барча саволларимизга жавоб топишимиз мумкин.

Лекин бу дегани, каломни ўқиб ўрганаётган киши ўз-ўзидан Худованд ҳақида ҳамма нарсани билиб олади ва жаннатга тушади дегани эмас. Бизга каломни ўрганганимизда энг кераги бу — Муқаддас Руҳдир. Чунки фақатгина Муқаддас Руҳ бизларни каломни ўрганишимиздаги энг биринчи ёрдамчимиз ва йўл бошловчимиз бўлади.

Муқаддас Руҳ орқали Худованд шахсан бизга гапираётганини тушуниб оламиз. Агар каломни ўқиётган киши Раббимиз Исо Масиҳни ўз юрагига қабул қилган бўлса, албатта калом ўқишдан олдин ибодат орқали Муқаддас Руҳдан каломни яхши тушуниб олишида ёрдам беришини сўраши мумкин.

Каломни ўрганишимиз учун нафақат Худованднинг сўзи, балки Унинг Муқаддас Руҳи ҳам бизга мададкор бўла олади. Албатта Муқаддас Китоб Муқаддас Руҳ илҳоми остида ёзилган. Шунинг учун ҳам у ўзига ҳеч қачон қарама-қарши бўлмайди.

Муқаддас Китобни яхши тушуниб олишнинг яна бир ажойиб усулларидан бири -ўқиган жойингизни яна бошқа жойлари яъни оятлари билан солиштириб кўришдир. Муқаддас Китоб шундай усуллар билан ўзини-ўзи тушунтириб бера олади. Ҳурматли радио тингловчи биродар, каломни ҳар куни ўқиб ўрганиш — имонда мустаҳкам бўлишнинг гаровидир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, мактубларингизни кутиб қоламиз. Бизнинг электрон почтамизга мактубларингизни жўнатишингиз мумкин. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top