Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Азизлар, сиз билан яна радиомиз қаршисида учрашиш имкони бўлгани учун Худовандимизга миннатдорман. Худованд бутун дунёни яратганида барча яратганлари, албатта, режа асосида яратилган эди. Худонинг ҳамма нарса учун режаси бор.
Худода ҳайвонлар, ўсимликлар ва сен учун режаси бор. Худованд ҳайвонларга инстинктларни берган. Уларнинг ёрдамида ҳайвонлар ўзлари учун озуқа топишни ва ўзини ҳимоя қилишни биладилар.
Худованд шундай қилдики, кичкина уруғдан гул ўсиб чиқади. Худованд гулнинг барча сифатларини ўша уруққа жойлаштириб қўйган! Уруғни экканингизда, айнан сиз эккан нарса ўсиб чиқади. Агар сизлар атиргул экиб қўйган бўлсангиз, албатта, атиргул ўсиб чиқади.
Табиат Худога бўйсунади. Агар ҳайвонлар ва ўсимликлар ўз вазифаларини бажармаганида эди, дунёда тартибсизлик бўларди. Худонинг биз учун ҳам режаси бор. У хоҳлайдики, биз Унга итоатли бўлишимизни. Ўсимликлар ва гуллар сингари биз ҳам Худонинг ижодимиз.
Бироқ биз улардан шу нарса билан фарқланамизки, биз Худонинг сурати бўйича яралганмиз. У бизга танлаш ҳуқуқини берди. Баъзи одамлар Худога эргашишни ва Унинг иродасини бажаришни истайдилар. Баъзилари эса Худони рад этадилар.
Агар биз Худованд айтганларини қилсак, биз Унга қувонч келтирган бўламиз ҳамда ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз. Мен бахтли бўлишни истайман ва Худованд ҳам қувонишини хоҳлайман. Албатта, кимдадир Худованд қандай қилиб қувониши мумкин деган савол пайдо бўлиши мумкин.
Агар эсингизда бўлса, Худованд бутун борлиқни олти кун давомида яратган эди. У Ўзининг ҳар бир яратганидан қуванар эди. Худованд олтинчи куни биринчи одамни Ўз суратида яратган эди. Худованд қанчалик хурсанд бўлганини биз ҳис этаолмасак керак.
Агар дунёдаги ҳар бир инсон Худонинг барча айтганларини қилса, Унинг амрларини бажаришга ҳаракат қилсалар, Унинг қувончини чеки бўлмаса керак. Яна Муқаддас Китобда ўз қўйини йўқотган чўпон ҳақида ҳам бир масал бор.
Чўпон шу биргина қўйини топиб олганида, фаришталар ҳам хурсанд бўлганлиги ва самода қандай хурсандчилик бўлганлигини яхши биламиз. Шундай экан, азиз биродар, келинг, ҳар куни Худованд учун қўлимиздан келгунча хурсандчилик бағишлашга ҳаракат қилайлик.
Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга тинчлик омонлик тилаб, бизнинг интернетдаги сайтимизга марҳамат қилинглар, деб қоламан. Манзилимиз: www.najot.com Хайр, соғ омон бўлинглар.