3:02

Руҳий ғалаба 139

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи азиз мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Муқадддас каломда ёзилган гуноҳ ҳақидаги тълимот, васвасалар бу гуноҳга ботиш таълимотига асосланган.

Шунинг учун ҳам ҳар бир Масиҳга ишонувчи инсон гуноҳ ва унинг келиб чиқиш оқибатлари ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишлари лозим. Акс ҳолда баъзи бир нотўғри таълимотларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлишимиз ҳам мумкин.

Азизлар, ҳозир айтганларимизга асосланиб, оддий бир мисол келтириб ўтмоқчиман. Кўпинча кимгадир гуноҳ ҳақида гапириб бераётганимизда, Адан боғида содир бўлган воқеани эслаймиз. Ҳамма гап айнан шу ерда.

Камчилик бўлсада айнан яхшилик ва ёмонликни англатувчи дарахтнинг мевасини айримларимиз олма меваси билан адаштирамиз. Натижада гўёки Худо олма дарахтининг мевасини ейишни тақиқлаган деган тушунча келиб чиқади.

Азиз биродар, ёдингиздан чиқарманг, Худо яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасини еб кўришни ман этган эди. Биз ушбу дарахт ва унда қандай мева бўлгани ҳақида билмаймиз. Чунки Муқаддас каломда ушбу мева қандай кўринишда бўганлиги ҳақида гапирилмаган.

Одам Ато билан Момо Ҳавонинг ва қолаверса ҳозирги кунда содир этилаётган гуноҳлар шунчалик ачинарлики, буни фақатгина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими тузата олиши мумкин. Шайтон ўзининг васвасалари ила Одамни Худонинг ишончига сазовор бўлишдан маҳрум этди.

Одам шу дақиқада ўз йўлини танлар экан, у шайтоннинг айтган ёлғонларига, яъни Худодек бўлишига қаттиқ ишонар эди. Лекин, аксинча, у гуноҳнинг қули бўлиб қолди.

Инсон гуноҳга ботганидан бери шайтон янада бошқа гуноҳларни қилишга уни мажбурлаб келмоқда. Худованд эса доимо Ўзига қулоқ солиш кераклиги тўғрисида одамларга айтиб келмоқда. Шу боис Худо ва шайтон ўртасида руҳий жанг шу кунга қадар давом этиб келяпти.

Албатта, Худо Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими орқали шайтонни енгди. Шайтон мағлуб бўлганига қарамай, инсонларни яна ҳам алдамоқчи. Баъзида эса у ўз мақсадига эришгандек ҳам кўринади. Азизлар, фақатгина Худо ҳар биримизни ушбу жангда ғолиб бўлишимиз учун ёрдам беришга қодир.

Шайтон эса аслида бизга мағлубиятни раво кўради. Ҳурматли радио тингловчи, бизнинг www.najot.com сайтимиз ишлаб турибти, унга марҳамат қилинг. Ўзингиз учун керакли маълумотларни топиб фойдаланинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top