Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сизларга маълумки, қуйидаги дастурларимизда биз Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, ибодат учун қўлларимизни очамиз. Азизларим, ундан ташқари, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга албатта бу хақда маълум қилинг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Матубингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Шуни хам таъкидлаб ўтиш жойизки, сиз хақингиздаги барча шахсий маълумот, масалан, исм ёки манзил анонимлигича қолишини айтмоқчиман. Бу хақда хеч хавотир олманг. Келинг, энди Каломга келсак. Бугун мен сизга азиз хаворий Павлуснинг Салоникаликларга ёзган иккинчи мактубининг учинчи бобини хавола этаман. Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: биздан қабул қилган ривоятларга хилоф тарзда бекор юрган ҳар бир биродардан узоқлашинг. Биздан қандай ўрнак олишингиз кераклигини ўзларингиз биласизлар. Чунки биз орангизда бўлганда бекорчи эмас эдик.
Ҳеч кимнинг нонини текин емасдик, бирон кишига оғирлигимиз тушмаслиги учун кечаю кундуз юмуш қилиб, заҳмат чекардик. Ҳаққимиз бўлмаганидан эмас, балки сизларга намуна бўлишимиз учун ва сиз биздан ўрнак олишингиз учун, шундай қилар эдик. Ёнингизда бўлганимизда: ким ишлашни истамаса, овқат ҳам емасин, деб буюрган эдик. Энди баъзиларингиз бекорчи бўлиб, ҳеч иш қилмай ҳовлиқиб юрганликларингизни эшитяпмиз. Бундай одамларга Раббимиз Исо Масиҳ номидан ўтинамиз ва буюрамизки, тинч ишлаб, ҳалол нон есинлар. Эй биродарлар, яхшилик қилишдан ҳориманглар. Агар бирор киши бу мактубда ёзган сўзларимизга риоя қилмаса, уни ажратиб қўйинглар, у билан муносабатни узинглар, токи у уялсин. Бундай одамни душман ҳисобламасдан, биродарингиз каби йўл-йўриқ беринглар.
Тинчлик манбаи бўлган Раббимизнинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббимиз ҳаммангизга ёр бўлсин. Азизлар, ушбу оятларда хаворий Павлус бизга бекор юрмаслик ҳақида сўзламоқда. Чиндан хам, бизга берилган вақтни бекор ўтказмаслигимиз керак. Дангасалик бизнинг душманимиздир. Биз имонлик ака ука ва опа сингиллар халол хаёт кечиришимиз учун хеч қандай бекорчиликка йўлиқмаслигимиз керак. Халол нон топиш учун албатта биз тер тўкишимиз керак. Қандай қийинчиликларга дуч келмайлик, барчасига бардош бериб, пок хаёт кечирибгина қолмай, пок тирикчилик ғамида бўлишимиз керак. Биз имонликларга буни амалга ошириш учун имкониятлар сероб. Чунки, биз ишонган Худо чиндан хам тирик Худодир. У бизга нажот берган Севикли Худодир.
Биз барча умидимизни айнан Худога боғлашимиз керак. Азизлар, келинг, бекорчи хаёт кечирмаслик учун ибодат қилайлик. Осмондаги Отажон, бизга хаёт нафасини берганинг учун рахмат. Худойим, ушбу қийин турмушда, бизга бекорчи бўлмасликка ўзинг ёрдам бергин. Хаётимизнинг хеч бир дақиқаси бекорга бўлмай, аксинча, барча вақтимиз Сени улуғлашга бағишлансин. Хар бир бўш дақиқамиз Сенинг шохлигингни кенгайтиришга кетсин, Худойим. Худойим, ушбу ёвуз дунёда халол пул топишимизга ўзинг ёрдам бер! Харом пулга қўл уришдан Ўзинг асрагин. Худойим, қаерда бўлмайлик, қандай иш қилмайлик, фақат Сени улуғлаш учун тер тўкайлик. Худойим, юртимиздаги барча севикли фарзандаларингни бекорчиликдан ўзинг асраб, уларни пок тирикчилик билан Ўзинг таъминлагин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.