3:36

Миннатдорчилик

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Миннатдорчиликнинг йўқлиги – муваффақиятли ибодатнинг тўсиғи ҳисобланади. Агар Худованд биз учун амалга оширган нарсаларни қадрламасак, Худованд биз учун яна бошқа нарсани амалга оширишининг нима кераги бор? Ва аксинча, Унинг барча ишлари учун юрагимизда миннатдорлик тўлиб-тошса, У бизларни янада

кучли истак билан баракалайди. Миннатдорчиликнинг йўқлиги, инсоннинг ички муаммолари борлигидан дарак беради. Одамлар нимагадир эга эмаслигидан жовра-

майди ва нолимайдилар. Гап уларнинг хулқида. Художўй кишилар миннатдор бўлишни ва Худодан олган нарсани қадрлашни биладилар. Миннатдорлик диққатимизни Худога жамлаб туришимизга ёрдам беради.

Миннатдорчиликнинг йўқлики, аксинча, қониқмаслик ва норозилик билдириб яшашга олиб келади. Шикоятлар ва норозиликлар душманга эшикларни очади ва унга ҳаётимизни бошқаришига имкон беради, шундай экан, биз нолиганимизда, биз душман билан рози бўламиз, миннатдорлик сўзларини айтганимизда эса Худо билан рози бўламиз. Калом бизни кўп марта миннатдор бўлишга чорлаяпти. Миннатдор киши руҳда кучлидир. Шукр қилсак, Худованд биз учун берганидан ҳам кўпроқ нарсани яратишга қодир ва Ўзи ҳам шуни истайди. Биз миннатдорчилик ҳиссини сезмаганимизда ҳам, шукр қилишимиз мумкин. Ҳиссиётлар бизга панд бериши мумкин, бироқ биз ҳар доим тўғри йўл тутишимиз лозим. Бу қоидага риоя этишни бошламас эканмиз, биз ҳақиқатдан ҳам, Руҳ томонидан бошқарила олмаймиз.

Ҳаётида кўплаб азобларни бошидан кечирган Ҳаворий Павлус, нолишга ҳақли эди, аммо у: «…Менда бори билан қаноатланишга ўрганиб қолдим: мен етишмовчиликда ҳам, мўлчиликда ҳам қандай яшашни биламан. Ҳар ерда ва ҳамма нарсада тўқ бўлишни, очликка тоқат қилишни, мўлчиликда ва муҳтожликда бўлишни ўргандим» деб ёзган эди (Фил 4:11). Ҳиссиётларимиз нима дейишидан қатъий назар, ҳар қандай вазиятда миннатдор бўлишимиз лозим. Чинакам миннатдорчилик, нафақат ҳамма нарса яхши бўлганида, балки муаммолар, синовлар ва умидсизликлар билан тўқнаш-

ганимизда ҳам намоён бўлади. Худованд шукронамиз вазиятларга боғлиқ бўлмаганини кўриб, ибодатларимизга жавоб беради. Бизда шубҳа ва имонсизлик

туғилганида, салбий сўзларни айтишни бошлаймиз, бу эса ибодатларимизга халақит беради. Худодан ёрдам беришини сўраб, сўнг: «Худованд мен учун ҳеч нарса қилмаслигидан қўрқаман», десак – бу салбий сўзлашга киради.

Бизнинг айтаётган сўзларимиз, биз тасаввур этганимиздан кўра анча кўпроқ – кучга эга. Ҳикматлар китобида: «Ўлим ва ҳаёт тилнинг ҳокимиятидадир ва уни севганлар унинг ҳосилидан татийдилар» (Ҳикм. 18:21), деб ёзилган. Биз эътироф этаётган нарсаларга эга бўламиз, шунинг учун тилимизга эътибор беришимиз лозим. Ишаъё китобининг 53-бобида Исо Масиҳ тўғрисида қуйидаги оятларини ўқисак бўлади: «У эзилган ва қийноққа солинган эди, аммо оғзини очмас эди». «Исо Масиҳ оғзини

очмаган» ва нолимаган, зеро билган: салбий сўзлар Худонинг режасини амалга ошишига халақит бериши ёки белгиланган муддатни орқага суриши мумкин. Унга келган синов оғир, азоблари эса – чидаб бўлмас эди, аммо У нолимади. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top