3:52

Масихдаги хаёт 16

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни мен бир ривоят билан бошламоқчиман. Ака-ука бўрилар овдан қайтиб келган эди. Уларнинг бири чўлоқланиб келаятган эди, бошқаси эса бошини пастга қаратиб азобни хис этаятган эди. “Укам” деди чўлоқ бўри ўз укасига. Менга шуни айтчи, нима учун болалигимдаги яра туфайли чўлоқ бўлганимга қарамасдан дойим бирга ов қилиб тўқ келаман? Кайфияти йўқ укаси бир оз нафасини ростлаб олаб шундай деди, ”Эсингдами, бизнинг отамиз жуда машхур ва улуғ овчилардан бўлган”. Биз туғилганимизда, мен жуда майда эдим. Лекин Яратувчимизга шукурлар бўлсинки, мен тирик қолдим. Лекин, отамиз мен билан хеч қачон гаплашмаган, у дойим мен хақимда гапирар эдику, лекин мен билан эмас. У мени овчи бўла олмаслигимни ва ўлишим хақида гапирар эди. Отамиз хақ эди, мен хеч қачон овчи бўла олмаганман ва бўла олмайман. “Демак, уларнинг гаплари тўғри экан”, гап бошлади чўлоқ бўри. Синган қўл ишлай олади, лекин синган юрак хеч қачон ишламайди. Ха, жуда қизиқ ривоят. Лекин келинг, мен сизга бошқа бир хикояни хам эътиборингизга хавола этай. Сени кўрсам отангни кўргандейман, кўзларинг худди отангни кўзларидир. Баъзан болалик чоғларида, одамлар, дўстлар ва қариндошлар ”Сенга қарасам отангни кўргандек бўламан” деб айтишар эди. У ўз отасини хеч қачон кўрмаган, чунки отаси у туғилишидан олдин вафот этган. Уни хеч кўрмаган бўлса хам, у худди уни билгандек туюлар эди. Одамлар унга, ”Отанг, хар бир одамга яхши сўз топа оларди” деб айтишар эди. У эса ўз ўрнида отасига ўхшай деб, хар бир одамга яхши сўз билан гапирар эди. “Отанг, дойим пешона териси билан мехнат қилар эди” дейишгандан кейин, у отамга ўхшай деб пешона териси билан халол мехнат қилар эди. Одамлар “Сенинг отанг барча ваъдасининг устидан чиқар эди” дейишгандан сўнг у дойим ўз сўзидан қайтмасдан, барча ваъдаларини устидан чиқар эди. Одамлар унга ”Кўзларинг худди отангни кўзига ўхшайди” деганида, улар нафақат кўзларни, баълки боланинг бутун қалбини назарда тутишган.

Албатта, биз ташқи кўринишимизни ўз ота онамиздан мерос қилиб оламиз. Ундан ташқари, дунё қарашимиз ва одамларга бўлган муносабатимиз хам айнан ота оналаримиздан бошланади. Ачинарлиси эса, бола ёшлигиданоқ ёмон ишларни ва хатти харакатларни кўриб келган бўлса, хаёти ўшанга яраша бўлиши сир эмас. Бугунги дастурда, биз масихий ойила қандай бўлиши хақида ўрганамиз. Ха, болалар, ўз ота-оналарини хурмат қилиб қулоқ солиши керак. Лекин ўз ўрнида, ота оналар хам, болаларни хурмат қилиб уларни дойим қўллаб қувватлашлари керак бўлади. Агар биз шундай қилсак, дунё бизга қараб осмондаги Отамизга шукурлар айтиши табиийдир. Хаворий Павлуснинг Колосаликларга йўллаган мактубининг учинчи бобида шундай оятлар келтирилган. Эй болалар, ҳар нарсада ота-оналарингизнинг сўзига қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади. Эй оталар, руҳий тушкунликка тушмаслик учун болаларингизни ранжитаверманглар.

Азизлар, бугунги дастурга якун солишдан олдин, сизга, фикр юритишингиз учун саволлар таёрлаб қўйганман. Биринчи савол. Агар Худо болаларни ота оналар сўзига қулоқ солиш кераклиги хақида гапирар экан, унда Худонинг сўзига қулоқ солиш қандай амалга ошиши керак? Иккинчи савол. Ота оналарнинг болаларга аччиқ бўлган вазиятдан мисолларни эслай оласизми? Учинчи савол. Ота оналар болаларини қўллаб қувватлаган вазиятлардан мисоллар келтира оласизми? Мактубингизни кутиб қоламиз. Омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top