3:36

Нухнинг бошқа одамлардан фарқи

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, хаётда бўлиб ўтган воқеяларни қандай қилиб орқага қайтариб, барчасини бошидан бошлаш мумкин? Шунча ёвузликда бўлган воқея ходисаларни яхшилаш мумкинми? Нух пайғамбар давридаги одамларнинг юраклари ёвузликка тўлиб тошган эди. Худо осмондан ерга қаради, қарасаки, Худога итоат қилиб яшайдиган ягона инсон Нух пайғамбар эди. Худо бир киши орқали ёвузликка тўлган дунёни қутқара оладими? Бир одам туфайли дунё янги бошланишни бошида кечира оладими? Янги кун бошлана оладими? Келинг, Муқаддас Каломдаги Таврот китобининг олтинчи бобига назар ташлаймиз. Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди. Нуҳнинг насл-насаб тарихи шудир: Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан юрар эди.

У Сом, Ҳом ва Ёфит деган уч ўғил кўрди. Ўшанда ер зўравонликка тўлиб-тошган, Худонинг кўзи олдида бузила бораётган эди. Ердаги ҳар бир башар ўз йўлини бузиб, ер разиллашиб бораётганини Худо кўрди-да,  Нуҳга хитоб қилиб деди: «Бутун башариятнинг охири Менинг кўз ўнгимда турибди, чунки улар дастидан ер зўравонликка тўлиб-тошмоқда. Энди Мен уларни ер билан бирга йўқ қиламан. Сен эса ўзингга шамшод ёғочидан кема ясагин. Кемани хона-хона қилиб, ичкаридан ва ташқаридан қатронлагин. Кеманинг узунлиги уч юз газ, кенглиги эллик газ, баландлиги эса ўттиз газ бўлсин. Кемада туйнук очиб, устини бир газ юқорироқда том билан ёпиб қўйгин. Кеманинг эшигини унинг ён томонида жойлаштиргин. Кемани пастки, ўрта ва юқори қаватли қилиб қургин. Мен ер юзини тўфон билан бостириб, фалак остида ҳаёт руҳига эга бўлган ҳамма махлуқларни маҳв этаман.

Ерда яшовчи борлиқ мавжудот ҳалок бўлади. Мен фақат сен билан аҳд тузиб, шундай шарт қўяман: сен билан ўғилларинг, хотининг ва келинларинг кемага кириб қутуласизлар. Шунингдек, сен билан тирик қолишлари учун ҳамма жонзодлардан кемага киргизгин: ҳар бир махлуқнинг эркак ва урғочи жинсидан иккитадан олиб киргизгин. Парранда, чорва, ерда қимирловчи жониворларнинг ҳаммасидан иккитадан сен билан борсин ва тирик қолсинлар. Бундан ташқари, ейиладиган ҳар хил озиқ-овқатдан ҳам етарли ғамлаб олгин. У сен ва жониворлар учун емиш бўлсин», – деди. Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди. Азизлар, бу Таврот китобидан олинган, Нух хақидаги оятлар эди. Бу оятлар жуда маъноли бўлиб, Нух давридаги одамзод нақадар зўравонликка ва ёвузликка тўлиб тошгани хақида хабар беради.

Келинг, одатдагидек, ўрганганларимиз устидан фикр юритиш мақсадида баъзи саволларга жавоб топишга харакат қиламиз. Менга шуни айтингчи, хазрати Нух пайғамбар дунёнинг бошқа одамларидан қандай фарқ қилар эди? Худо хазрати Нух пайғбарнинг ва унинг ойиласини қандай қилиб қутқармоқчи бўлди? Хазрати Нух пайғабар Худонинг берган амрига қандай жавоаб берди? Азизлар, саволлар шулардан иборат. Жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Сайтимизда сиз нафақат қизиқарли ва фойдали хикоялар тўплами билан танишасиз, баълки бошқа имонли ака ука ва опа сингиллар билан мулоқатда бўлишиз мумкин. Хайир азизлар, Худонинг инояти сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top