Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азиз дустим, сиз нажотга эгамисиз? Сиз хам Исо Масихни Раб ва Нажоткор сифатида кабул килганмисиз? Агар сиз хам мен катор Исо Масихнинг нажоткорлигига ишонадиган булсангиз, унда сиз хам мен катор кувгин ва нафратни нима эканини яхши биласиз. Биз Исо Масихнинг шогирдларимиз. Худди Исо Масих кувгинга ва азобларга дучор булгани каби, биз хам, унинг шогирдлари шундай мусибатларга дойим таёр булиб туришимиз керак. Агар Мукддас Каломга назар ташлайдиган булсангиз, У ерда сиз бунга куп мисоллар борлигининг гувохи буласиз. Бугунги ибодатимни мен айнан шу мавзуга багишламокчиман. Келинг, бугун Хаворийлар китобининг 9чи бобини укиймиз. Шоул бир неча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди. У дарҳол Исо Худонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатхоналарида тарғибот қила бошлади. Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олға суриб, Дамашқда турган яҳудийларни довдиратиб қўярди.
Орадан неча кунлар ўтиб, ниҳоят яҳудийлар сўз бириктириб, Шоулни ўлдиришга қарор қилишди. Уни ўлдириш учун кечаю кундуз шаҳар дарвозалари олдида пойлаб туришар эди. Лекин уларнинг қасди Шоулга аён бўлди. Кечаси шогирдлар уни саватга солиб, девордан тушириб юборишди. Шоул Қуддус шаҳрига етиб боргач, у ердаги Исо шогирдларига қўшилиб, иноқлашишга уринди. Лекин унинг Исо шогирди бўлганига ҳеч ким ишонмай, ундан қўрқишарди. Ўшанда Барнабо Шоулни ҳаворийларнинг ҳузурига бошлаб келди ва унинг йўлда Исони қандай кўриб, Исо унга нима деб сўзлаганини, Дамашқда Исонинг номи билан қандай довюраклик билан ваъз айтганини уларга айтиб берди. Бундан кейин Шоул энди улар билан бирга юрадиган бўлиб, Қуддусда Раббимиз Исонинг номи билан қўрқмасдан тарғибот қиларди.
Азизлар, куриб турганингиздек, уз хаётини Исо Масихга багишлаган барча инсонлар кувгинларга дучор булиши табиийдир. Бу хакда хатто Исо Масих хам бизни огохлантирган. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан кувгинларга багишласак. Мен хозир ибодат киламан, сиз эса мен билан бирга ибодат килсангиз булади. Бордию ибодат килишни билмасангиз, хеч хижолат булмай, бемалол кетимдан кайтараверинг. Энг асосийси, айтилган ибодатдаги сузлар эмас, аксинча, юргингиздаги имондир. Осмондаги Отажон, бизни севганинг ажойибдир. Факат Сен бизни шу кадар севдингки, хатто Исо Масихни биз учун курбон килдинг. Биз бунга арзимасак хам, баърибир Сенинг севгинг хамма нарсадан улугдир. Худойим, биз Сенинг шогирдларингмиз. Биз бутунлай Сенга тегишлимиз. Биз Сенинг хизматкорларингмиз. Сенга булган имонимиз учун купчилик биздан нафратланди, купчилик бизга кийинчиликлар тугдиради. Лекин, буларнинг хеч бири бизни Сен томон боришимизни тухтата олмайди. Чунки, Сенинг Мукаддас Рухинг дойим биз биландир. Сен бизни хеч качон ёлгиз ташлаб куймайсан, чунки Сен ва факат Сен хар бир сузинга содиксан. Худойим, хизматимиз серхосил булишига узинг ёрдам бергин. Сенга булган имонимизни хеч ким ва хеч качон тухтата олмасин. Сенинг мукаддас номинг улуглансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com манзилига хабар йулланг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир азизлар, омон булинглар.