MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бир неча йил олдин, икки кекса эр хотин, Африкада кўп йиллар мобайнида Худога қилган хизматини тугатиб, ўзларининг она юртига, туғилиб ўсган Ню Йорк шахрига қайтиб келибди. Кема қирғоққа яқинлашар экан, эр хотин қайғуга шўнғиди. Африкада шунча йил тер токкан ушбу кекса одамларга нафақа тўланилмасди, чунки улар бирон бир ташкилот билан шартнома тузмаган эди. Уларнинг соғлиғи ҳам яхши эмас эди. Уларнинг келажаги фақат камбағалчилик ва қайғудан иборат бўлиши аниқ эди. Худди ўша рейсда ва шу кемада, Америка президенти Теодор Рузвельт Африкада бўлиб ўтган овдан қайтиб келаётган эди. Кема қирғоққа яқинлашар экан, қирғоқдан оркестр мусиқаси жаранглар эди. Ушбу оркестр мамлакат презитентини кутиб олиш учун ташкиллаштирилган бўлиб, қирғоқда минглаб одамлар ўзининг президентини кутиб олиш ва уни кўриш учун йиғилишган эди. Қари чол, чуқур нафас олиб: “Бу менимча нотўғри. Биз сен билан бутун хаётимизни Худога бўлган хизматга бағишладик, бунга барча кучимизни ва ёшимизни кетказдик. Африка биз учун катта синов, кўз ёшлар, ўлим ва қийинчиликларга тўла бўлди. Лекин бу билан хеч кимнинг иши йўқ. Бу президент эса, у ерга бориб, соқчиларининг химояси остида ноёб жониворларни ўлдириб мазза қилиб қайтиб келяпти. Шунга қарамай, уни қаҳрамон ва эркатой сифатида кутиб олишяпти!” деб айтди. Хотини шу вақт унинг қўлини ушлаб: “Ундай дема.

Бу хақда ўйлама” деди. У жавобан, “ Қандай қилиб ўйламайман? Ахир бу адолатсизликку! Ахир, буларни Худо бошқарадику. Нима учун У бундай адолатсизликка йўл қўяди?” деди. Кемадан, президент ва унинг аъёнлари тушди. Уларни албатта оркестр садолари остида Ню Йоркнинг мэри кутиб олди. Албатта, бу кекса эр хотинни хеч ким кутиб олмади. Кемадан тушиб, эр хотин Ню Йоркнинг чеккасида жойлашган арзонгина хонадонга жойшашдилар. Улар, эски чойшабларда ётар экан, эри чидолмай, хотининг елкасига юзини қўйиб йиғлаб юборди. У аччиқ кўз ёшларини тўкиб, шундай деди: “Бундай бўлиши мумкин эмас! Бу адолатсизлик! Бизда хеч ким йўқ, на яқинларимиз, на ёрдамчиларимиз бор! Агар Худо чиндан ҳам ўз сўзига содиқ бўлса, унда нима учун бизга ёрдам бермаяпти?”. Хотини, уни тинчлантириб, “Ундан сўраб кўр”, деди. Чол, ўша захоти туриб ошхонага йўл олди. Лекин у ошхонада анча вақт қолиб кетганига қарамасдан, у ердан унинг юзлари бошқача бўлиб қайтди. Ким билсин, балки ошхонада бирон нима юз бергандир, чунки чолнинг кўзлари чарақлар эди, лабларида эса табассум пайдо бўлган эди. Хотини ҳам хайрон қолган эди. Шунда эри гап бошлади: “Биласанми, мен энди хаммасини тушундим. Худо менга ҳақиқатни очиб берди. Мен ўтириб Унга ибодат қилдим, Унга ушбу адолатсизлик хақида айтдим. Президент тўғрисида ҳам айтдим. Шунда елкамда Худонинг қўлини сездим. Худо мени тинчлантириб менга: “Сен ҳали уйга етиб бормадинг!” деб айтди. Тушуняпсанми, деди хотинига. Биз хали манзилимизга етиб бормадик деди. Имонлиларга мукофот бўлади, лекин улар буни бу хаётда, ерда олади дегани эмас. Хаммаси олдинда.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top