4:25

Гунохкор табиати ва Худо инояти

MP3

Салом азизлар. Ўтган дарсда биз гуноҳга қарши кураш қилганлар ҳақида гаплашдик, бугун эса Масиҳ инояти ҳақида гаплашамиз. Павлус шундай дейди: “сизлар энди Қонун эмас, иноят паноҳидасизлар”. Иноят нималигини кўпчилик имонлилар тўлиқ билмайдилар; улар энди Худо инояти даврида яшаяпганимиз учун, автоматик равишда иноят остида бўламиз, деб ўйлайдилар. Бу фикр қисман тўғри ва қисман нотўғри. Исо Масиҳнинг инояти деганда, нолойиқ одамларга кўрсатилган Худонинг эзгулигини тушунамиз. Энди эса масиҳий бўлиб қандай қилиб шу иноят ҳокимлиги остида бўлоламан, деган саволга жавоб берамиз. Исо Масиҳнинг хочда қилган иши натижасида Худо инояти бизга кўрсатилади. Худо доим иноятли Худо эди, ҳозирги кунда ҳам, Эски Аҳд даврида ҳам у иноятли Худо эди, зеро Худо ўзгармайди. Бироқ Эски Аҳдда буқа ва қўзилар қони гуноҳни олиб ташлай олмагани учун гуноҳнинг қарзи тўланмаган эди. Шунинг учун ҳам Муқаддас Руҳ инсонлар юрагида маскан тополмасди ва иноят тўлиқлигача берилмасди. Бироқ Исо хочда қилган иши асосида гуноҳ қарзи тўланди ва шундан кейин Худо инояти чексиз меъорда имонлиларга берилиши мумкин. Ҳар бир масиҳий киши шуни тушуниб олиши шартки, Худодан келадиган ҳамма нарсани биз фақат Исонинг хочи орқали қабул қиламиз. Бу ерда биз хоч деганда Исо михланган айнан ўша тахтадан ясалган хоч ҳақида гапирмаяпмиз. Йўқ, балки биз Исонинг хочда қилган ишини назарда тутамиз; Павлуснинг мактубларида шу таълимот айтилганда хоч сўзи худди шундай маънода ишлатилган. Шундай қилиб, ҳар қандай муаммонинг ечими Исонинг хочда қилган ишида топилади, чунки айнан хочда Исо инсониятнинг муаммоси бўлган гуноҳни ва унинг оқибатларини қарзини тўлаган эди. Энди шунга таалуқли айрим оятларни келтирайлик: «Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Худонинг иноят эшигини бизга очиб берди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Худонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фахрланиб юрамиз». “Зотан Масиҳ мени чўмдиришга эмас, балки Инжил Хушхабарини тарғиб қилишга юборди. Сўзамоллик қилишга ҳам юбормади, токи Масиҳнинг хочи инкор этилмасин. Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир». «Модомики дунё ўз ақл-заковати билан Худонинг муродию ҳикматини англаб етмаган экан, Худо тентакликдай туюлган пайғомга ишонувчиларни қутқаришни лозим кўрди». «Биз эса фақат хочга михланган Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз. Бу яҳудийлар учун васваса, юнонлар учун телбаликдир». «Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман». «Лекин илгари Худодан узоқ экансизлар, энди Исо Масиҳ воситаси билан, Унинг тўккан қони орқали яқин бўлдингизлар. Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлигимиздир. У яҳудийлар билан мажусийларни яраштириб, бир уммат қилди. Ўз танасини фидо қилиб, уларнинг орасидаги тўсиқ деворни қулатди, адоватни бартараф қилди. Яҳудийлар билан мажусийларни Ўз вужудида бирлаштириб, янги инсонни яратди, ана шу мақсадда Тавротнинг қонун-қоидаларини ҳам бекор қилди. Масиҳ хочда ўлиб, адоватни бартараф, тинчликни эса барқарор қилди. Хоч орқали икки умматни бир бадандай қилди ҳамда Худо билан яраштирди. Масиҳ келиб, илгари Худодан узоқ бўлган сизларга ва шунингдек, Унга яқин бўлган яҳудийларга  тинчлик Хушхабарини эълон қилди. Масиҳ орқали биз ҳаммамиз бир руҳ билан Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз». «Бизга қарши ёзилган, маҳкумлигимизни билдирувчи айбномани Худо ўчирди, яъни уни Масиҳ билан бирга хочга михлаб, кучдан қолдирди. Ўша хоч орқали руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар устидан ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг қурол-яроғини олиб қўйди-да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди». Бугунги дастуримиз хам уз нихоясига етди. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top