3:37

Сувга чумиш маросими

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Мусофирларимиз саёхати давом этади. Сойнинг салкин суви ва дарахтларнинг сояси Илхомни узига жалб этди. Уз йулидан колиб Илхом ушбу дарё буйлаб кетишга кароp килди.

Сой буйидаги бутазорлар орасидан кетиб Илхом «Мана энди мен ёлгиз вакт утказиш учун жой топдим» деб хурсанд булди. Кутилмаганда, одамлар кимнидур бутазордан чикаятганини куриб вахимага тушишди. Тошга ухшаб котиб колган олтита биродар Илхомни ким эканидан хавотирга тушишди. Уларнинг иккитаси тузасигача сойда эди, колганлари эса киргокда, биттаси эса эндигина укиб булган китобни кулида ушлаб турарди. Илхомнинг табассумини курган бу одамлар бирданига хурсанд булиб кетди. Илхом уларни олкишлаб, «Сувга чумишингизга яна бир гувох кушилганига ухшайди, азиз биродарлар. Мен сизларга кушилиб ибодат киламан» деди. Хеч нарса айтмай, сойдаги икки киши белигача сувга тушди.

Уларнинг чупони, янги имонга келган кишини окимга карши жойлаштириб унинг исмини жиддий овоз билан айтди. “Саба Гузназдад, сен Ота номи билан сувга чумдинг деб сувга шунгитти, кейин эса Угил номи билан сувга чумдинг деб яна сувга шунгитти, буни айтиб булиб, Мукаддас Рух номи билан сувга чумдинг деб учинчи маротаба сувга шунгитти. Илхом шу пайт кузларини юмиб ибодат килиб хурсандчилигидан йиглар эди. Бу куз ёшлар катта хурсандчилик куз ёшлари эди. Ундан ташкари, Илхом ушбу мукаддас вазиятни курганидан ва янги хаёт бошланишини гувохи булганидан хам йиглар эди. «Худойим, Сенга катта рахмат айтаман. Мени бу ерга нима учун етаклаб келганингни энди тушундим. Бу ерни топишим Сенинг ироданг эди. Нафакат мен учун баълки бу одамлар учун хам.

Худойим, бизга йулингни курсат», деб Илхом Худога муражаат килди. Халиги ёш имонли биродар, сувдан чикиб худди янги инсонга ухшар эди, у хеч качон бундай жасурликни хис этмаган булиб, хурсандчилиги эса юзида намоён эди. У киргокка чикиб тиз чукди, чупон эса мойни олиб пешонасига хоч шаклини чизиб «Бу Мукаддас Рухнинг инъоми” деди. Колган олти киши уларнинг янги биродари атрофида тиз чукиб у учун ибодат килиб Худога шукуроналар айтишар эди. Ушбу вазият Илхомнинг мусофирчилигидаги энг яхши ва кувончли даври эди. Азизлар, келаси сафар биз албатта хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этамиз. Бордию хикояни электрон шаклига эга булмокчи булсангиз унда www.najot.com сайтининг кутубхона булимига кириб кучириб олсангиз булади. Ундан ташкари сайтда сиз купгина фойдали ва кизикарли хикояларни топсангиз булади. Барча фикр мулохазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Хайир азизлар, Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top