Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда қаҳрамонимиз Илҳом ва унинг дўстлари Ҳаворий Павлуснинг Титусга ёзган мактубини Каломдан излашаятган жойида тўхтаган эдик. Хикояни давомини эътиборингизга ҳавола этаман.
Джастин Каломни очиб, керакли жойни излаб, ”Мана, керакли оятларни топдим”, деди. Павлус бу оятларда, “тайин қиладиган одам беайб, якка хотинли, болалари эса имонли ва шалоқлик ёки итоатсизлик айбидан холи бўлсин. Чунки имонлилар жамоатининг нозири Худо хонадонини бошқарувчи сифатида бенуқсон бўлиши керак. Ўзбошимча, ғазабли, шаробга мойил, тажанг, ғаразгўй бўлмасин. Аксинча меҳмондўст, хайрихоҳ, вазмин, одил, пок кўнгилли ва нафсини тиядиган одам бўлсин. Соғлом таълимот билан насиҳат қилишга ҳамда қаршилик қилувчиларнинг адабини беришга иқтидорли, ҳақиқат каломига ўргатилган ва унга қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим.” Ушбу оятларни эшитиб, уларнинг уччаласи ҳам жим бўлиб қолишди. Джастин ўқиб берган оятларнинг қудратини, даланинг довуши маъқуллаятган эди.
”Сизларга дардимни айтганим учун кечирим сўрайман. Луқий менинг ғуруримга таъсир қилиб, мени кетидан эргаштирди. Мени бошқа ака-укалардан аққлироқ эканимга ишонган эдим” деди Нарсех. Илхом, ҳам ўз ўрнида, ”Джастин, сен ажойиб нарсалар ҳақида айтдинг. Буларнинг кўпчилиги сенда мужассамдир. Афсус бундай яхши томонлар менда жуда кам” деб айтди. Джастин, уларни тинчлантириб, ”Ҳақиқатни излаш биз учун табиийдир. Нарсех, итоаткорликни муҳимлигини таъкидлаб тўғри қилди. Жамоат чўпони ёки раҳбари бўлиш жуда қийин вазифа, лекин кўпчилик, бу инсонга ҳокимият ва обрўвни ато этади деб ўйлайди. Лекин Исо Масиҳ бизга бошқача қилиб ўргатган. У Худонинг Шоҳлигида юқори бўлишни истаган одам, барчага ҳизматкор бўлиши кераклигини айтган.
Исонинг хочга михланиши учун Қуддусга борган пайтини эслайсизми? Икки ака-ука, шоҳликда Исонинг ўнг ва чап томонида ўтириши кераклигини оналаридан сўратиб юборган эди,” деб айтди. Илхом унга жавобан, “Ҳа, эсимда. Кейин Исо улардан, мен ичишим керак бўлган косани ича оласизларми деб сўраган эди. Улар нимани сўрашятганини тушунганига шубҳадаманку, лекин шунда ҳам улар Ҳа деб жавоб берган эди”, деди. Джастин давом этиб, ”Ҳа, Ёқуб, ушбу косани ичгани аниқ. Чунки, айнан Ёқуб, ўн икки шогирдлардан биринчи бўлиб имони учун ўлган эди” деди. Азизлар, дойимгидек, ҳикоямиз энг қизиқарли жойида тугаб қолди. Келаси сафар биз албатта қаҳрамонларимиз ҳақидаги ҳикояни давомини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бордию, ҳикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Ёки бўлмаса, dilkash@najot.com манзилига мактуб йўлланг. Хайир азизлар, Худойим юрак мусофирчилигингизни марҳаматласин.