Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, қаҳрамонимиз азонда ибодатҳонага келиб қурбонгох устидаги Худо Каломини очиб, Ваҳий китобга кўзи тушган эди. Оятларни ўқиб, укаси Юсуф учун ибодат қилаятган бир пайтда Каримбек ота келиб қолган жойида хикояни тўхтатган эдик. Келинг, хикоянинг давомини тинглаб, Худо ҳақиқатларини билишда давом этамиз.
“Кечирасан Илхом, бироз кечикдим. Айтмоқчи, Каломнинг қайси жойини ўқияпсан?” деб сўради Каримбек ота. Илхом Каломдан кўзини узиб, ”Ваҳий китобидаги, Исо Масиҳнинг Эфес жамоатига бўлган ҳабарини ўқб, Худодан севгимни кучайтириши учун ибодат қилаятган эдим” деб жавоб берди. Шунда Каримбек ота, ”Бу ҳар дойим ҳам енгил бўлавермайди. Дунё ташвишлари, ҳатто хизматимиз ташвишлари баъзан Худонинг ҳаётимиздаги ўрнини эгаллаши мумкин” деди. “Бунинг сири нимада? Бутун ҳаётимиз давомида Худога дойим яқин бўлишнинг сири нимада?” деб сўради Илхом. “Менимча бу сир эмас.
Раббимиз Исо ердаги хизматини якунлашдан аввал, шогирдларига кутиб огоҳ бўлишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди. У қайтиб келишини ваъда қилган. Шогирдларига қайтиб келиши ҳақида айтган оятлар эсингдами?” деб айтди Каримбек ота. Илхом жавобан, “Ҳа” деб жавоб берди. Чўпони билан бирга бундай вақт ўтказиш Илхомга жуда ёқар эди. Каримбек ота дойим Илхомга Каломни ўргатишга ҳаракат қилар эди. Илхом давом этиб, “Ҳа, у келинларни шаам чироқларини ёқиб куёвни кутганини, кечаси келадиган ўғрини, ёки узоқ сафардан хизматчилари олдига қайтиб келган хўжайинни мисол келтирган” деди Илхом. “Баракалла Илхом, Калом дарсларини эсингда сақлаб қолибсан.
Исо бу таълимотни ҳар ҳил маталлар ва мисоллар орқали дойим гапириб келган. Чунки дойим имонда маҳкам туришимиз кераклигини нақадар муҳим эканини Исо яхши билган. Бу сир эмас. Исо бу ҳақиқатни хеч қачон яширмаган. Ҳар бир кунимимизни худди ҳаётимизнинг охирги кунида яшагандек яшашимиз керак” деб айтди. Азизлар, афсус бизга ажратилган вақт ҳам ўз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта қаҳрамонимиз Илхомнинг Худо ҳақиқатларини ўрганишдаги мусофирчилигига яна қайтамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтининг кутубҳонасига ташриф буюриб кўчириб олинг. Фикр мулоҳазаларингизни билдириш истагида бўлсангиз dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг. Азизлар, сайтимизнинг кутубхонасидан яна кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар билан танишиб чиқиш имконига эгасиз. Ундан ташқари, сайт форумига ташриф буюриб, имонли ака-ука ва опа-сингиллар билан суҳбат олиб бориш имкониятига эга бўласиз. Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин. Хайир. Омон бўлинг.